Кундалик хабарлар - 18 March 2017
17:40Дунёда - Вашингтондан Анқарагача - масхарабоз хабарлар тарқатиш кенгаймоқда
Дунёда - Вашингтондан Анқарагача - масхарабоз хабарлар тарқатиш кенгаймоқда Ҳа, ростдан ҳам дунё хабарларга тўла. Бу табиийдир. Аммо, хабарчиликда масхарабозликка қараб сирпониш аломатлари, минг афсуски, кун сайин ортиб бормоқда. Мана мисоллар. 1. Вашингтонда АҚШ Президенти Доналд Трамп Германия Канцлери Ангела Маркел билан учрашди. Доналд Трамп АҚШнинг Европа, ЕИ ва ҳатто НАТО билан стратегик алоқаларидан қониқмаётгани, ўзгартиришлар лозимлиги ҳақида кутилмаган гаплар айтиб келаётгани ту...
22:18Пойтахт бюджетига кунлик 15 миллиард сўм қўшиш йўли топилдими?
Шу йилнинг 15 мартидан Тошкентнинг 115 та чорраҳасига ўрнатилган видеокамералар бир ярим кун давомида йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига оид 10 мингдан зиёд ҳолатни қайд этган. 16 март, соат 12:00 гача бўлган ҳолат бўйича маълумотлар ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси “Компьютер маркази” бўлими бошлиғи подполковник Шуҳрат Муродов томонидан ОАВ учун ташкил этилган брифингда маълум қилинган. Маълум бўлишича, 4900 дан зиёд ҳолатда светофорнинг қизил чироғида ўтиб кетиш, 4100 ҳо...
21:27Қизиқ: Шавкат Мирзиё Асаджон Хўжаевни ўзига матбуот котиби тайинлади
Кеча Асаджон Хўжаев (паспортига кўра – Ходжаев) Ўзбекистон Президентининг Матбуот котиби этиб тайинланди. 1970 йилда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида таваллуд топган бу одам 1995-2000 йиллар давомида Алоқа Вазирлиги, Ўзбекистон Почта ва Телекоммуникация Агентлиги марказий аппаратида биринчи тоифали муҳандис, бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган. 2001-2003 йилларда “Ўзбекистон Почтаси” давлат акционерлик компанияси бош директорининг биринчи ўринбосари, 2003 йил январь-авг...
- 20:41Самарқанд ва Бухоро вилоятларига янги прокурорлар тайинланди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори Самарқанд ва Бухоро вилоятларига прокурор тайинлаш бўйича буйруқ имзолагани эълон қилинди. Ўзбекистон Бош Прокурорининг 2017 йил 15 мартдаги буйруғига асосан, адлия катта маслаҳатчиси Фарҳод Зуфаров Самарқанд вилоятига, 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси Баҳриддин Валиев Бухоро вилоятига 5 йил муддатга прокурор этиб тайинланди. Фарҳод Зуфаров шу пайтгача Бош Прокуратура тизимида ишлаб келаётган экан. Баҳриддин Валиев эса ўз даврида Тошкент шаҳар про...
20:16Ўзбекистон компартиясининг собиқ раҳбари Иномжон Усмонхўжаев вафот этди
Бугун Ўзбекистоннинг собиқ раҳбарларидан бири Иномжон Бузрукович Усмонхўжаев 87 ёшида вафот этди. Марҳумнинг жанозаси Фарғона шаҳридаги Ёрмозор масжидида ўқилди. У Шароф Рашидовдан кейин, аниқроғи, 1983-1988 йилларда Республика Компартиясига, яъни феълан Ўзбекистонга раҳбарлик қилган. У шу вақтгача тирик бўлган Ўзбекистоннинг икки собиқ раҳбаридан бири эди. Иномжон Усмонхўжаев 1930 йилнинг 20 май куни Фарғонада таваллуд топган. Қайта қуриш йилларида коррупцияда айбланиб, Ўзбекистон КП МҚ биринч...
19:25Қўқонлик ўзбек террорист Абдуқодир Машарипов каби теракт тайёрлаётган икки ўзбек Истанбулда қўлга олинди, Ислом ислоҳотларга муҳтож
Кеча катта полиция отрядлари Истанбулда жуда кўп кўчаларда автомобиллар ҳаракатни ҳам тўхтатиб махсус операция ўтказганлари ва шаҳарнинг Қоғозхона (Kağıthane) номли қисмидаги ҳужра уйида ИШИД аъзоси бўлган С.С. ва Ш.Д. исмли икки ўзбекистонликни ушлаганлари Туркия матбуотидаги хабарлардан маълум бўлди. Бу икки ўзбекистонлик янги йил кечаси Истанбулдаги кўнгил очар клубида 49 кишини ўлдирган қўқонлик террорист Абдуқодир Машарипов қилганга ўхшаш теракт тайёрлаш билан шуғулланаётган эканлар. Уларн...
16:48Туркия фалокат остонасида: Конституцияга ўзгартиришлар киритиш масаласида ўтказиладиган рефередум олдидан икки сўровномада икки хил рақамлар
Маълумки, 16 апрелда Туркияда президентнинг яккаҳокимлигини, диктаторлигини ҳам дейиш мумкин, Конституцияга киритишни тасдиқлаш ёки тасдиқламаслик бўйича умумхалқ референдуми ўтказилади. Ҳозир исломчиларнинг ҳокимитдаги Адолат ва Тараққиёт Партиясии билан дунёвийлик тарафдори бўлган отатуркчиларнинг Жумҳурия Халқ Партияси ўртасида уруш деса ҳам бўлаверадиган кураш кетмоқда. Бугун референдумга қўйилаётган савол бўйича навбатдаги икки сўровноманинг натижалари эълон қилинди. Миллиёт газетасида Pol...
16:02Доналд Трамп Хитой ва Россияга қарши тиш қайрашни бошлади: АҚШнинг Шимолий Кореяга нисбатан сабр-тоқати битгани эълон қилинди. "Ҳаракат"га офаринми?
Аслида тишни АҚШ Президенти Доналд Трамп эмас, Давлат Котиби Рекс Тиллерсон кўрсатди, Россия ва Хитойга эмас, Шимолий Кореяга кўрсатди. Аммо, ўз-ўзидан маълумки, бундай тиш қайраш аслида Шимолий Кореянинг ўзига эмас, унинг стратегик ҳамкорлари Хитой ва Россияга қаршидир, Рекс Тиллерсон эса Доналд Трампнинг фикрларини айтмоқда. Осиё бўйлаб чоршанба куни саёхатини бошлаб, аввал Японияда бўлган, бугун Жанубий Кореяга келган ва эртага Хитойга ўтадиган Рекс Тиллерсон Сеулда Жанубий Кореянинг Бош вази...
09:57Доналд Трампнинг мусулмонларни АҚШга киришини қийинлаштирувчи иккинчи қарори ҳам тўхтатилди, аммо кураш давом этади
Аввалги хабарлардан маълумки, шу йил 27 январда АҚШ Президенти Доналд Трамп 7 мамлакат (Сурия, Эрон, Ироқ, Ливия, Сомалия, Судан ва Яман) фуқароларига АҚШга киришни 90 кунга ва ҳар қандай қочқинларга 120 кунга тўхтатгандан кейин, Вашингтон штатининг Федерал суди қарорни бутунлай бекор қилиш талаби бўича ниҳоий ҳукм чиқарилгунча, қарорни вақтинча тўхтатиш ҳукми чиқарганди. 6 март куни Доналд Трамп ўзининг аввалиги қарорига озгина ўзгартириш киритиб, масалан, юқоридаги 7 давлат рўйхатидан Ироқни о...
- 21:47Қизиқ: Тошкентлик мактаб ўқувчисидан жанговар тўппонча, бошқалардан совуқ қуроллар мусодара қилинди
Пойтахтдаги мактаб, лицей ва коллежлардаги давоматни текшириш бўйича ўтказилган рейдлар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари ўқувчиларнинг бири ёнида жароҳат етказувчи тўппонча борлигини аниқланди. Яна саккиз нафар ўқувчининг ёнидан эса совуқ қуроллар топилди. Рейд давомида милиция 21 ўқувчининг смартфонида беҳаё лавҳалар, 18 ўқувчининг смартфонида эса зўравонлик ва қотиллик акс этган лавҳалар борлигини аниқлади. Барча ҳолатлар бўйича баённомалар тузилиб, вояга етмаганларнинг ишлари бил...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону![](/templates/harakat/assets/images/user_ico.png)
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведенияЧитать дальше...
Ганиев Холикназар
Добавить сведенияЧитать дальше...