Кундалик хабарлар - 13 March 2017

  • 19:34АҚШ долларининг реал курси 7500 сўмлик, расмий курси эса 3500 сўмлик довондан ошди

    13 март куни ЎЗбекистон қора бозорларда 1 АҚШ долларининг нархи янги рекорд кўрсаткич - 7500 сўмдан ошди. АҚШ долларининг Марказий Банк томонидан белгиланадиган курси ҳам 3500 сўмлик довонни ошиб ўтди. Мамлакатда 10 000 сўмлик банкнот муомалага киритилиши ортидан сўмнинг қадрсизланиши кескин ортди. Саррофлар қора бозорда АҚШ долларининг курси яна-да ортиши ва яқин бир ойда 8000 сўмлик поғонани босиб ўтишини таъкидлашмоқда. Ҳукуматга қарашли муассасалар экспертлари эса ҳукмат яқин йилларда қор...

  • 18:45“Ҳаракат”нинг оғзидан чиқар-чиқмас Хитой ишга тушди: Дунё лидери бўлиш иштиёқидаги Хитойнинг армияси инновацион технологияларга ўтади

    Куни кеча “Ҳаракат” Агентлигининг сайтида эълон қилинган “Россия-Туркия-Ғарб муносабатлари аянчли ва ғариб аҳволда. Ўзбекларга нима?” сарлавҳали хабар-таҳлил қуйидагича тамомланган эди: * * * * * Хўш, нима учун бу хабарнинг сарлавҳасига “Ўзбекларга нима?” саволини қўшдик, дейди мухбиримиз. Гап шундаки, Туркия очиқчасига исломлашиш йўлидан кетиб ва Ғарбдан узоқлашиб, Россия билан яқинлашиши узоқ вақт давом этолмайди. Чунки, Путин Эрдўғон билан вақтинча яқинлашмоқда. Стратегик яқинлашиш бўло...

  • 07:46Ўзбекларни нима жин урди: “Ҳаракат”нинг Фейсбукдаги саҳифасини 3 йилда 500 киши ёқтирганди, сўнги 1 ойда яна 140 киши ёқтирибди

    “Ҳаракат” Агентлигининг Фейсбукдаги саҳифаси 2014 йилнинг биринчи кунлари қайтадан очилганди. Ҳамма ҳам билавермайдиган ҳақиқат шундан иборатки, бу каби саҳифалар ўқувчиларни қанчалик қизиқтириши, бу саҳифага киргач инглизча “Like” ёки ўзбекча “Yoqdi” тугмасини босганлар сони билан ўлчанади. Тўғри, ҳозир саҳифа эгалари озгина пул сарфлаб Фейсбук маъамуриятига мурожаат қилсалар, улар ҳар қандай саҳифани реклама қилиб, у билан қизиқувчилар сонини орттириб беради...

  • 06:21Сенсация: Шавкат Мирзиё Бухорода тутзорларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берибди. Эй, бечора Ўзбекистон!

    Қўғирчоқ ахборот воситалари ЎзАнинг 11 март куни тарқатган хабарларига асосланиб, 12 март куни хабар беришларича, Президент Шавкат Мирзиё 10 март куни Бухорога бориб, Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуасини зиёрат қилгандан кейин, туризм, инфратузилмалар, саноат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш соҳаларида олиб борилаётган ҳамма ишларни бориб кўрибди, энг муҳими, қимматли маслаҳатлар берибди. Узундан узоқ хабарларда Шавкат Мирзиё борган ҳар бир ер тилга олинган. Уларни санаб чиқиш шунчалик зе...

12 March 2017
  • 20:31Россия-Туркия-Ғарб муносабатлари аянчли ва ғариб аҳволда. Ўзбекларга нима?

    Аслида, “аянчли” ва “ғариб” сўзларининг маъноси сал кам бир хил. Уларнинг асосий фарқи, “ғариб” сўзи арабча эканлигидир. Шундай экан, Россия-Туркия-Ғарб муносабатлари қанчалик аянчли ва ғариб аҳволда эканлигининг энг яхши ва энг охирги, бунинг устига, ҳам ўзбекча, ҳам арабча кўрсатгичи - Туркия Президенти Ражаб Эрдўғоннинг 10 март куни Россияга қилган сафаридир. НАТО аъзоси бўлган Туркия раҳбари НАТОнинг Совет замонидан кейин қайтадан бош душманига айланиб бораётган Россия раҳабари билан бунч...

10 March 2017
  • 22:07Фойдаси йўқ яхши хабар: Европанинг йирик молия институти Ўзбекистонга қайтмоқчи, аммо ғариб аҳволимиз тузалмайди

    Reuters агентлиги хабарига кўра, Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки Ўзбекистон билан ҳамкорликни тиклаш имкониятларини ўрганмоқда. Шу йилнинг 8 март куни ЕТТБ директорлари кенгаши ушбу масалани кўриб чиққан. “Бу Ўзбекистон учун яхши сигнал бўлиши мумкин”, дейди Reuters агентлиги. Март ойи охирида ЕТТБ президенти Сума Чакрабарти Ўзбекистонга ташриф буюриши ва бу ҳамкорлик тикланишидаги муҳим қадамга айланиши мумкин. Февраль ойининг биринчи ярмида ЕТТБнинг Марказий Осиё ва Россия бўйича ижроий...

  • 20:53Ўзбекистонда балиқ овлаш таъқиқланди

    Бугундан эътиборан Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида балиқчилик қоидаларига мувофиқ, мамлакат табиий сув ҳавзаларида балиқ ресурсларидан рационал фойдаланиш мақсадида 2017 йилнинг 10 мартидан Амударё ва Сирдарё дарёларида балқи овлаш таъқиқланди. Шунингдек, 25 апрелдан 10 июнга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сув ҳавзалари, 16 апрелдан 31 майга қадар мамлакатнинг бошқа сув ҳавзаларида балиқ овлаш таъқиқланади. Таъқиқ даврида барча б...

  • 20:22Қашқадарёда товламачи қария 3 йилга кесилди

    Республика Бош Прокуратураси муассислик қилувчи нашрларда ёзилишича, Қашқадарё вилояти Муборак туманида яшовчи 65 ёшли қария туман прокуроридан 15 минг доллар пул талаб қилиб, қамалиб кетди. Қария туман электр корхонаси устидан прокурорга шикоят қилган, прокуратура шикоятни ўрганиб, қонуний ҳал этган. Бироқ шикоят ёзиш орқали одамлардан пул ундиришга одатланган қария бу гал моддий манфаат кўрмаган. Шу боис у электр корхонасини қонуний текширмади деган даъво билан туман прокурори устидан шикоят ё...

  • 19:41Давлат сифатини йўқотдик: Коллежларнинг 50 фоиз ўқувчилари дарсларга келмаc экан

    Оммавий ахборот воситаларига кўра, Ўзбекистоннинг барча туманларидаги касб-ҳунар коллежларида ўқувчилар давомати, рейдлар натижаларига кўра, ўта пастлиги маълум бўлган. Марҳум Ислом Каримнинг шахсий ташаббуси билан юзага келган таълимнинг мазкур бўғини деярли инқирозда. Юздан зиëд ота-онанинг маъмурий жавобгарликка тортилиши¸ ўнлаб ўқитувчилар ва коллеж директорларига хайфсан берилганига қарамай вазиятни ўнглашнинг иложи йўқ. Чунки аксарият болалар тирикчилик важидан юрт ташгқарисига чиқиб кетга...

  • 18:33Ўзбекистонда 10 000 сўмлик муомалага киритилди, “қора бозор”да АҚШ доллари сапчиди

    Бугун мамлакатда 10 минг сўмлик купюралар муомалага чиқди. Бу банкнотларни биринчи бўлиб бўлиб олишга муваффақ бўлган кишилар унинг суратларини ижтимоий тармоқда тарқатмоқда. Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг қиймати 10 000 сўм бўлган пул белгилари 144 х 78 мм. ўлчамдаги ҳимояланган қоғозда тайёрланган. Банкнотнинг ўнг тарафидаги кенг оқ рангли сатҳда Ўзбекистон Республикаси Герби ва "10000" рақами кўринишида сув белгиси мавжуд. Оқ рангли сатҳнинг чап тарафидан қоғоз қатламида "Дарча...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону