Кундалик хабарлар - 27 March 2017

  • 21:22Ўзбекистонга Жанубий Корея ҳукумати делегацияси келади

    Мазкур ҳафта сўнгида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари, айни замонда, Таълим вазири ҳам бўлган Ли Чжун-Сик бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади. Жанубий Корея таълим вазирлигига кўра, Ли Чжун-Сик 27 мартдан Қозоғистон ва Ўзбекистонга сафарини бошлади. Демак, у аввал Қозоғистонга келади ёки келиб бўлган. Ли Чжун-Сик Ўзбекистонда мамлакат расмий шахслари билан музокаралар ўтказади. Томонлар давлатлар ўртасида стратегик муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар....

  • 20:44Данғарада газ идораси ходимларининг маъсулиятсизлиги туфайли ака-ука оламдан ўтди

    “Кун” нашрининг хабарига кўра, Фарғона вилоятининг Данғара тумани оилалардан бирида юз берган бахтсиз ҳодиса туфайли Абу Бакр ва Билол исмли 20-22 ёшдаги йигитлар ўлган. Газ босимининг ўйнаб туриши, кутилмаган пайтда кўтарилиб-тушиши ана шундай фожиага сабаб бўлган. “Ўзтрансгаз” ширкати бу ҳодисага ҳамон ўз муносабатини билдирмабди. Юзаки гаплар, қуруқ тушунтиришлар, хуллас, масалага совуққонлик билан ёндашилгани марҳумларнинг яқин қариндошлари эътирозига сабаб бўлмоқда, деб ёзади нашр.

  • 20:26Қизиқ: Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Москвага келгани хабар қилинди

    Бугун Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ўзбек делегацияси Кремлга сафар қилди. Эртага Абдулла Арипов Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведов билан учрашади. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, Абдулла Арипов шу йилнинг 2-3 апрель кунлари давлат раҳбари Шавкат Мирзиёнинг мазкур мамлакатга амалга оширадиган расмий сафарига тайёргарлик учун борган. Бу хабарнинг яна бир қизиқ жойи шундаки, дейди мухбиримиз, ҳаромий Ислом Карим замонида ўша вақтнинг Бош вазири Шавкат Мирз...

  • 19:47“Бирлик”чи Саидкарим Наби Оқдарёдаги санаторийда заҳарланди

    Самарқанд вилоятида “Бирлик” Партияси ва “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбарларидан бири Саидкарим Ғани вилоятнинг Оқдарё туманидаги “Устоз” санаториясида овқатдан заҳарланди. У билан бирга яна 10 киши заҳарланган. Улар керакли муолажаларни олдилар. Маълум бўлишича, санаторийда дам олувчилар сифатсиз гўшт маҳсулотидан заҳарланишган. “Аҳволим яхши. Тиббий муолажалардан сўнг оёққа турдик. Заҳарланиш сифатсиз гўштдан келиб чиққан. Ошпазни ишдан ҳайдашди” дейди Саидкарим Наби “Ҳаракат...

  • 19:25Шавкат Мирзиё “қора бозор” билан рақобатлашмоқчими ёки сўмни қора бозор даражасига чиқармоқчими?

    Бугун Ўзбекистон Марказий Банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, 28 мартдан 1 АҚШ доллари 3595 сўм 2 тийин этиб белгиланган. Бу ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 46 сўм 91 тийинга кўпдир. “Қора бозор”да эса доллар курси эски ўзанига қайтмоқда. Бугун сарроофлар бир АҚШ долларини 7000 сўм атроифида харид қилишга бошлашди. Ҳолбуки, дам олиш кунлари доллар курси 6850 сўмгача тушганди. Ўтган ҳафтада доллар курси 8000 сўмгача кўтарилгани ҳам хабарларимиздан...

  • 18:02Москвадаги рухсатсиз намойиш учун Алексей Навальнийга иккита жазо – жарима ва 15 кунлик қамоқ

    Кеча Москва марказида коррупцияга қарши норозилик намойиши ўтказишга ҳаракат қилган 10 мингча одамдан 500 дан кўпроғи қўлга олингани, уларнинг ичида Коррупцияга Қарши Кураш Фондининг асосчиси ва раиси, кеча Москвада ва Россиянинг жуда кўп шаҳарларида ўтказилган ёки ўтказишга ҳаракат қилинган намойишларнинг бош ташаббусчиси Алексей Навальний ҳам борлигини аввал хабар қилган эдик. Ҳозир маълум бўлишича, Москванинг Тверь тумани суди бугун Алексей Навальнийга рухсатсиз намойиш ўтказишга ҳаракат ...

  • 10:05Ўта қизиқ: Тожикистонда 4 кунлик рус-тожик ҳарбий машғулотлари бошланди

    Тожикларнинг мустақил ASIA-Plus ахборот агентлиги хабар беришича, бугун Тожикистоннинг Хатлон вилоятидаги 7 гарнизонда 40 минг тожик аскарининг иштирокида кенг кўламли рус-тожик қўшма ҳарбий машғулотлари бошланди. Машғулотлар 4 кун давом этади. Россия тарафидан ҳарбий машғулотларда Марказий Ҳарбий Округ ва 201-чи Россия ҳарбий базасининг аскарлари, узоққа учадиган учоқлари бор бўлган авиацион гуруҳлар иштирок этадилар. Маълумки, русларнинг 201-чи ҳарбий базаси узоқ йиллардан бери Тожикистонда жо...

26 March 2017
  • 22:24Хоразм ва Бухоро вилоятларида ИИБ бошлиқлари тайинланди

    Ўзбекистон ички ишлар вазири Хоразм ва Бухоро вилоятларига янги ИИБ бошлиқларини тайинлади, деб хабар қилди ИИВнинг «Постда» газетаси. Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига полковник Шавкат Раҳмонов тайинланди. Бунга қадар мазкур лавозимда 18 март куни Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланган Рустам Жўраев фаолият кўрсатган. Бухоро вилояти ИИБга подполковник Шуҳрат Алиев бошлиқ бўлди. Бундан ташқари, икки вилоятда ИИБ бошлиғи ўринбосари - йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқарма...

  • 21:04Алексей Навальний Россияда президентлик пойгасини бошлади, унинг тарафдорлари Москва ва бошқа шаҳарларда норозилик акциялари уюштирдилар

    Коррупцияга қарши кураши билан халққа танилган, 2013 йилдаги Москва ҳокими сайловларида тахминан 25 фоиз овоз ҳам ололган Алексей Навальний 2018 йили бўладиган президентлик сайловларида иштирок этиш йўлида биринчи қадамни қилиб, бугун Москва, Санкт-Петербург ва Россиянинг на бир қатор шаҳарларида рухсат берилмаган намойишлар ўтказди. Табиий, оммавий ахборот воситаларининг диққати Москвага қаратилган эди Москвада Белорусь вокзали олдида тўпланган намойишчилар, уларнинг ичида Навальнийнинг ўзи...

  • 16:36“Ҳаракат”да ҳақиқий хабаргагина жой бор: Нима учун эр-хотин россиялик депутатлар Киевга қочгани, сўнгра эр Вороненков ўлдирилгани ҳақида хабар бермадик?

    Россия парламентининг қуйи палатаси – Давлат Думасининг собиқ депутатлари эр-хотин Денис Вороненков ва Мария Максакова ўтган йилнинг охирида Украинага қочиб кетганлари ва у ердан туриб Россиядаги режим ва режимбоши Владимир Путинга ташланаётганлари ҳақидаги хабарлар дунёнинг ҳамма ахборот воситалари тарафидан сўнги ойларда кенг тарқатилмоқда. 23 март куни Денис Вороненковни Киевда бир одам отиб ташлади, қотилнинг ўзи ҳам Вороненковнинг қўримачиси тарафидан отиб ўлдирилди. Кеча Вороненков...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону