17 March 2017
20:41 - Самарқанд ва Бухоро вилоятларига янги прокурорлар тайинланди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори Самарқанд ва Бухоро вилоятларига прокурор тайинлаш бўйича буйруқ имзолагани эълон қилинди. Ўзбекистон Бош Прокурорининг 2017 йил 15 мартдаги буйруғига асосан, адлия катта маслаҳатчиси Фарҳод Зуфаров Самарқанд вилоятига, 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси Баҳриддин Валиев Бухоро вилоятига 5 йил муддатга прокурор этиб тайинланди.

Фарҳод Зуфаров шу пайтгача Бош Прокуратура тизимида ишлаб келаётган экан. Баҳриддин Валиев эса ўз даврида Тошкент шаҳар прокурори ҳам бўлгани ва Ислом Каримнинг ғазабига учраб, тизимдан бутунлай ҳайдалгани ҳам ҳаммага маълум эди.