16 March 2017
09:57 - Доналд Трампнинг мусулмонларни АҚШга киришини қийинлаштирувчи иккинчи қарори ҳам тўхтатилди, аммо кураш давом этади

Аввалги хабарлардан маълумки, шу йил 27 январда АҚШ Президенти Доналд Трамп 7 мамлакат (Сурия, Эрон, Ироқ, Ливия, Сомалия, Судан ва Яман) фуқароларига АҚШга киришни 90 кунга ва ҳар қандай қочқинларга 120 кунга тўхтатгандан кейин, Вашингтон штатининг Федерал суди қарорни бутунлай бекор қилиш талаби бўича ниҳоий ҳукм чиқарилгунча, қарорни вақтинча тўхтатиш ҳукми чиқарганди. 6 март куни Доналд Трамп ўзининг аввалиги қарорига озгина ўзгартириш киритиб, масалан, юқоридаги 7 давлат рўйхатидан Ироқни олиб ташлаб, уни қайтадан чиқарди.

Кеча Гаваи штатининг Федерал Суди Доналд Трампнинг янги қарорини тўхтатиш ҳақида ҳукм чиқарди. Демак, янги қарор бутун АҚШ бўйлаб тўхтатилади. АҚШда федерал судларнинг кучи ҳақида қуйидаги хабаримиздан маълумот олишингиз мумкин:

"АҚШ демократияси ишламоқда: Доналд Трампнинг мусулмонларга қарши қарори суд ҳукми билан вақтинча тўхтатилди, аммо у барибир ғалаба қозонади" - http://harakat.net/news/?id=20250


Хуллас, Президент Доналд Трамп билан унинг мухолифлари ўртасидаги шу масала бўйича кураш ҳуқуқий майдонда давом этади, чунки, у чекинмоқчи эмас.