15 March 2017
21:47 - Қизиқ: Тошкентлик мактаб ўқувчисидан жанговар тўппонча, бошқалардан совуқ қуроллар мусодара қилинди
Пойтахтдаги мактаб, лицей ва коллежлардаги давоматни текшириш бўйича ўтказилган рейдлар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари ўқувчиларнинг бири ёнида жароҳат етказувчи тўппонча борлигини аниқланди. Яна саккиз нафар ўқувчининг ёнидан эса совуқ қуроллар топилди.

Рейд давомида милиция 21 ўқувчининг смартфонида беҳаё лавҳалар, 18 ўқувчининг смартфонида эса зўравонлик ва қотиллик акс этган лавҳалар борлигини аниқлади. Барча ҳолатлар бўйича баённомалар тузилиб, вояга етмаганларнинг ишлари билан шуғулланадиган тегишли туман комиссияларига топширилди.