Кундалик хабарлар - 15 March 2017
21:06Тошкентга Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти делегацияси келади, нима қилади?
Тўғрироғи, эртага Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти қошидаги Демократик Институтлар ва Инсон Ҳуқуқлари Бюроси раҳбари Михаел Георг Линк бошчилигидаги делегация Тошкентга ташриф буюради. Маълумотларга кўра, ташриф давомида бу делегация Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги, Марказий Сайлов Комиссияси, Инсон Ҳуқуқлари бўйича Миллий Марказда учрашув ва музокаралар ўтказиши кутилмоқда. Меҳмонларнинг маҳаллий фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашуви ҳақида маълумот йўқ, дейди мухбиримиз. Ваҳ...
20:24Шавкат Мирзиё қарор берди, “Пойтахт Банк” ташкил қилинади
Ўзбекистон Марказий Банки матбуот хизматига кўра, президент Шавкат Мирзиёнинг қарорига асосан, Тошкент шаҳрида янги "Пойтахт Банк" жамғарма банки ташкил этилади. "Пойтахт Банк" жисмоний ва юридик шахсларнинг уй-жой билан боғлиқ талабларини қондириш, ипотека кредитларини ажратиш, кўп қаватли уйлар қураётган ташкилотларга кредит бериш, кўп қаватли уйларни лойиҳалаштириш ва қуриш жараёнида буюртмачининг талабларини қондириш ҳамда кўп қаватли уйларни қуриш ва таъмирлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар...
- 19:42Қашқадарёда 2 туман, Бухорода бир туман ҳокими лавозимидан четлатилди
Қашқадарё вилояти Миришкор ва Чироқчи туманларида ҳокимлар ўзгарди. Халқ депутатлари Миришкор тумани кенгаши сессиясида ҳоким Ҳасан Омонов лавозимидан четлатилиб, унинг ўрнига вилоятнинг Чироқчи туманига ҳокимлик қилиб келган Равшан Комилов тайинланди. Унинг ўрнига Чироқчида ким ҳоки бўлгани ҳали маълум эмас. Бухоро вилоятининг Пешку туманида эса халқ депутатлари тумани кенгашининг сессияси чақирилмай туриб, туман ҳокими Ш. Мавлонов, прокурори Қ. Қиличев ҳамда миршаббоши Э. Сафаровлар лавозим...
19:06Сурия пойтахтида даҳшатли терактлар, фақат битттасида энг камида 31 киши ҳалок бўлди
Ҳозир ҳамма оммввий ахборот воситалари тарақатаётган хабарларга кўра, бугун маҳаллий вақт билан пешиндан кейин шекилли, Сурия пойтахти Дамаскдаги Адлия Саройида ичи тўла бобмали куртка кийиган бир одам ўзини ўзи портлатиб, камида 31 кишининг ўлдирди, бир оздан кейин қандайдир ресторанда шунга ўхшаш теракт уюштирилди, у ерда ҳам кўп одам ҳалок бўлди. Кейинчалик яна икки ерда шундай терактлар бўлибди. Терактларни ким қилгани ҳақида ҳали маълумот йўқ. Аммо, шубҳасиз бу ИШИДчиларнинг иши. Сурия в...
17:11АҚШдан кейин Россиянинг сиёсий саҳнаси ҳам масхарабозликка айланмоқда, Ўзбекистонда аҳвол аввалдан шундай
АҚШнинг сиёсий элитаси ва оммавий ахборот воситаларининг сал кам ҳаммаси ўтган йили бўлиб ўтган президентлик сайловларида Доналд Трампга қарши бўлганларига қарамасдан, “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат башорат қилгандек (унинг башорати 2016 йил 2 февралда ўша пайтдаги Президент Барак Обамага ёзган хатида ҳам бор, хатнинг инглизчаси “Ҳаракат” сайтининг инглизча саҳифасида турибди), айнан Доналд Трамп президент бўлди. АҚШнинг оммавий ахборот воситалари алам ичида ҳал...
11:05Шавкат Мирзиё қочқинларга сиёсий бошпана беришни бошламоқчи, сиёсий бошпана қўшни давлатлардан қочаётган ўзбекларга бериладими?
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиё тез орада сиёсий бошпана беришни бошлашга кўрсатма берган. Бу жараённинг 1 март кунги “Ўзбекистон Республикаси Президенти девони фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонида номи тилга олинган Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизматига юклатилгани айтилади. Фармонда “Ўзбекистон Республикаси президенти девонининг Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати 2 ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 22-бандида кўрсатилган Ўзбекистон Республика...
10:08ЕТТБ делегацияси бугун Тошкентга келади, натижа қандай бўлади?
Бугун Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ЕТТБ) президенти Сума Чакрабарти бошчилигидаги делегацияниннг Ўзбекистонга келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. “Ташрифдан мақсад Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорлик ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишдан иборат”, дейилган ТИВ хабарида. Февраль ойининг биринчи ярмида ЕТТБнинг Марказий Осиё ва Россия бўйича ижроий директори Наталья Ханженкова бошчилигидаги делегаци...
- 22:06“Ўзкимёсаноат” ва “Ўзэлтехсаноат” ширкатларига янги раҳбарлар атйинланди
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, “Ўзкимёсаноат” ширкатиuа Абдуҳошим Абдуллаев, “Ўзэлтехсаноат” ширкатига эса Фазлиддин Боқиев раис этиб таийнланди. Мамлакат иқтисодиётида муҳим аҳамиятли бўлган мазкур ширкатлар раҳбарлари шу йилнинг январидаги Ҳукумат мажлисида президент Шавкат Мирзиё тарафидан ишдан олинган ва жавобгарликка торттилганди. Маълум бўлишича, президентнинг қаҳрига учраган Нормат Ибрагимов и Эркин Иминовнинг фаолиятини прокуратура ўрганмоқда.
21:21Ростакам яхши хабар: Санкт-Петербургда Ўзбекистоннинг бош консуллиги очилиши мумкин
Бу ҳақда Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко Тошкент вилояти ҳокими Шукрулло Бобоев билан музокаралардан сўнг баёнот берди. Маълумки, Бобоев бошқарган Ўзбекистон делегацияси Санкт-Петербургга ўзаро ижтимоий, иқтисодий ва маданий алоқаларни йўлга қўйиш учун сафар қилганди. Губернатор Георгий Полтавченконинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда Санкт-Петербург ва Ўзбекистон иқтисодий алоқаларни аста-секин тикланмоқда. Шу тариқа, 2016 йилда Ўзбекистон билан савдо ҳажми 2015 йил билан таққо...
20:48Яхши хабар, аммо...: Ўзбекистонда учта йирик цемент заводлари қурилади, бироқ аянчли аҳволдан чиқишимиз учун ўзбек бойлари пайдо бўлишига йўл очиш керак
Аввалги хабарларимизда ўзбекистонлик амалдорларнинг мустақил равишда хорижга чиқишига рухсат этилгани хусусидаги ижобий маълумотни айтгандик. Бугун Ўзбекистонда Россиянинг цемент ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган "Евроцемент" компанияси билан қатор лойиҳаларни амалга оширишни Тошкент вилояти ҳокими Шукурулло Бобоев Санкт-Петербургда губернатор Георгий Полтавченко билан муҳокама қилибди. Тошкент вилояти ҳокими музокараларда Ўзбекистонда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи 3 та завод учун сармо...