17 March 2017
22:18 - Пойтахт бюджетига кунлик 15 миллиард сўм қўшиш йўли топилдими?

Шу йилнинг 15 мартидан Тошкентнинг 115 та чорраҳасига ўрнатилган видеокамералар бир ярим кун давомида йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига оид 10 мингдан зиёд ҳолатни қайд этган. 16 март, соат 12:00 гача бўлган ҳолат бўйича маълумотлар ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси “Компьютер маркази” бўлими бошлиғи подполковник Шуҳрат Муродов томонидан ОАВ учун ташкил этилган брифингда маълум қилинган.

Маълум бўлишича, 4900 дан зиёд ҳолатда светофорнинг қизил чироғида ўтиб кетиш, 4100 ҳолатда эса белгиланган тезликни ошириш қайд этилган. Мазкур қоидабузарликлар ортидан 15 миллиард сўмдан ортиқ жарималар ёзилган.

Табиий, хабар сарлавҳасидаги совол киноялидир. Тезда автоҳайдовчилар чорраҳаларда йўл қоидаларига риоя қилишга мажбур бўладилар ва қоидабузарликлар кескин камаяди, бюджетга пул тушиши камаяди. Аммо, бундан хурсанд бўлиш керак.