18 March 2017
17:40 - Дунёда - Вашингтондан Анқарагача - масхарабоз хабарлар тарқатиш кенгаймоқда
Дунёда - Вашингтондан Анқарагача - масхарабоз хабарлар тарқатиш кенгаймоқда

Ҳа, ростдан ҳам дунё хабарларга тўла. Бу табиийдир. Аммо, хабарчиликда масхарабозликка қараб сирпониш аломатлари, минг афсуски, кун сайин ортиб бормоқда. Мана мисоллар.

1. Вашингтонда АҚШ Президенти Доналд Трамп Германия Канцлери Ангела Маркел билан учрашди. Доналд Трамп АҚШнинг Европа, ЕИ ва ҳатто НАТО билан стратегик алоқаларидан қониқмаётгани, ўзгартиришлар лозимлиги ҳақида кутилмаган гаплар айтиб келаётгани туфайли, Трамп-Маркел учрашуви жуда муҳим воқеа бўлиши керак эди. Аммо, икки лидернинг гапларида биронта янгилик бўлмагани сабабли, бу учрашувга катта қизиқиш ҳам кўринмаяпти. Бу бўшлиқнинг ўрнини тўлатиш учун бўлса керак, оммавий ахборот воситалари расмга тушиш пайтида меҳмон Маркел мезбон Трампга анъанага айланган шаклда қўлини Ҳа, ростдан ҳам дунё хабарларга тўла. Бу табиийдир. Аммо, хабарчиликда масхарабозликка қараб сирпониш аломатлари, минг афсуски, кун сайин ортиб бормоқда. Мана мисоллар.

1. Вашингтонда АҚШ Президенти Доналд Трамп Германия Канцлери Ангела Маркел билан учрашди. Доналд Трамп АҚШнинг Европа, ЕИ ва ҳатто НАТО билан стратегик алоқаларидан қониқмаётгани, ўзгартиришлар лозимлиги ҳақида кутилмаган гаплар айтиб келаётгани туфайли, Трамп-Маркел учрашуви жуда муҳим воқеа бўлиши керак эди. Аммо, икки лидернинг гапларида биронта янгилик бўлмагани сабабли, бу учрашувга катта қизиқиш ҳам кўринмаяпти. Бу бўшлиқнинг ўрнини тўлатиш учун бўлса керак, оммавий ахборот воситалари расмга тушиш пайтида меҳмон Маркел мезбон Трампга анъанага айланган шаклда қўлини узатганда, Трамп атайлаб ёки кўрмай қолиб қўлини узатмаганига, Канцлер Маркел ПрезидентТрампнинг қизига ғалат қараганига урғу бермоқдалар. Хўш, ғалати қараса нима бўпти, қариб қолгани сабабли Трампнинг ёш қизига ҳавас қилаётгандир.

2. Аввал Франциянинг пойтахти Парижнинг четроғида, кейин Орли аэропортида бир мусулмон полицияга хужум қилибди. Ўз қуроли бўлмагани сабабли, бир полициячининг қуролини тортиб олиб, ўқ очибди. У ҳеч кимни ўлдиролмаган, аммо ўзи ўлдирилганга ўхшайди. Полиция у мусулмонни экстремист сифатида аввалдан билар экан. Хўш, шу ҳам хабарми? Ахир ҳозир ҳар бир мусулмон потенциал террористку.

3. Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон Анқарадан туриб, Европада яшайдиган туркларга мурожаат қилгани ва “ҳозир яшаётган мамлакатларингида ўз борлигингизни кўрсатинг, ҳар нарсани қўлга олишга ҳаракат қилинг, ҳар оилада ҳозиргидек 3 эмас, 5 тадан фарзанд кўринг” деган маънода чақириқ қилгани Туркия ахборот воситаларида айтилмоқда. Бу хабарнинг нима қизиқ жойи бор?

Ахир ҳамма мусулмонлар биладики, бориб-бориб дунё аҳолисининг ҳаммаси мусулмон бўлиши, ҳамма давлатлар исломий бўлиши керак. Бу Исломнинг талаби, Эрдўғон оддий ижрочилардан биттаси сифатида ўша талабларни бажариш йўлида ҳаракат қилишга чақирмоқда ва “ҳамма нарсани қўлга олинг” деганда ҳокимиятни қўлга олишни назарда тутмоқда, демократик йўл, яъни сайловлар йўли билан ҳокимиятни қўлга олиш учун у ердаги туркларнинг сонини ошириш кераклигини тушунганини кўрсатмоқда ва ҳамма туркларни 5 тадан фарзандли бўлишга чақирмоқда. Бунинг ҳеч қандай сенсация жойи йўқ. Аҳмоқ еваропаликлар Эрдўғоннинг бу чақириғидан кейин туркларни, қолаверса, ҳамма мусулмонларни Европадан ҳайдаш йўлига ўтсалар, ўз аҳмоқликларини яна бир марта намойиш қилган бўладилар халос.