17 March 2017
16:48 - Туркия фалокат остонасида: Конституцияга ўзгартиришлар киритиш масаласида ўтказиладиган рефередум олдидан икки сўровномада икки хил рақамлар

Маълумки, 16 апрелда Туркияда президентнинг яккаҳокимлигини, диктаторлигини ҳам дейиш мумкин, Конституцияга киритишни тасдиқлаш ёки тасдиқламаслик бўйича умумхалқ референдуми ўтказилади. Ҳозир исломчиларнинг ҳокимитдаги Адолат ва Тараққиёт Партиясии билан дунёвийлик тарафдори бўлган отатуркчиларнинг Жумҳурия Халқ Партияси ўртасида уруш деса ҳам бўлаверадиган кураш кетмоқда. Бугун референдумга қўйилаётган савол бўйича навбатдаги икки сўровноманинг натижалари эълон қилинди.

Миллиёт газетасида Politic тадқиқиотлар маркази тарафидан ўтказилган сўровноманинг эълон қилинди. Уларга кўра, сайловчиларнинг 46,25 фоизи Конституцияга бундай ўзгартиришлар киритиш учун “Ҳа” деб овоз бермоқчи, 36,85 фоиз сайловчи бунга “Йўқ” демоқчи, 16,9 фоиз сайловчи эса ҳалигача тарафсиз.

Жумҳурия Халқ Партияси эса, ўзи ўтказган сўровномалар натижаларини эълон қилди. Уларга кўра, сайловчиларнинг 46 фоизи “Йўқ” демоқчи, 42 фоиз сайловчи бунга “Ҳа” демоқчи, 12 фоиз сайловчи тарафсиз.

Бу бир-бирига қарама-қарши натижаларнинг қайсибири ҳақиқатга яқин эканлигини ҳам айтиш қийин. Аммо, иккаласида ҳам тарафсизларнинг сони анчагина катта. Ҳозир икки тараф айнан ўша тарафсизларни ўз тарафига оғдириб олиш учун курашмоқда.

Конституцияга зид равишда амалда президентлик системаси яратиб бўлган жорийдаги Президент Ражаб Эрдўғон эса, давлатнинг ҳамма имкониятларидан фойдаланиб, кўпчиликни “Ҳа” деб овоз беришга тортиш ҳаракатида.

“Ҳаракат” доим айтиб келаётган фикрларни қайтарамиз. Туркияда Президентга диктаторлик ваколатлари берилиши бу мамлакатнинг ички ишидир. Аммо, масаланинг моҳиттига қараш керак. Агарда референдумда узоқни ўйламайдиган фанатик исломчи Эрдўғон тарафдорлари ғалаба қозонса, унинг Туркияни исломий давлатга айлантириш ҳақидаги очиқча айтилмаётган режаларини ҳаётга жорий қилиш йўли очилади. Туркиядек давлат исломийлашиб, ўрта асрларга қайтишни бошласа, бутун дунёга таъсир қиладиган катта муаммолар чиқади. Бундан ҳам муҳими, ҳозирги босқичда Турк Дунёси тушунчасига, яъни турк тилли давлатларни, қайси шаклда бўлмасин, бирлаштириш фикрларига нуқта қўйишга тўғри келади. Туркия эса, парчаланиб кетади. Унинг Эгей ва Ўртаер денгизи соҳилларидаги қисми юнонларнинг қўлига қайтишининг эҳтимоллиги пайдо бўлади.

Бундай шароитда, Озорбайжон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон раҳабарлари Ражаб Эрдўғонга очиқча мурожаат қилиб, референдум масаласида эҳтиёт бўлишга чақирсалар эди, шунинг ўзи Эрдўғонни чуқурроқ ўйлашга мажбур қилган бўларди.

Референдумнинг логосига айланаётган расмдаги туркча ““Evet” ва “Hayır” сўзлари ўзбекча “Ҳа” ва “Йўқ” деганидир.