17 March 2017
19:25 - Қўқонлик ўзбек террорист Абдуқодир Машарипов каби теракт тайёрлаётган икки ўзбек Истанбулда қўлга олинди, Ислом ислоҳотларга муҳтож

Кеча катта полиция отрядлари Истанбулда жуда кўп кўчаларда автомобиллар ҳаракатни ҳам тўхтатиб махсус операция ўтказганлари ва шаҳарнинг Қоғозхона (Kağıthane) номли қисмидаги ҳужра уйида ИШИД аъзоси бўлган С.С. ва Ш.Д. исмли икки ўзбекистонликни ушлаганлари Туркия матбуотидаги хабарлардан маълум бўлди. Бу икки ўзбекистонлик янги йил кечаси Истанбулдаги кўнгил очар клубида 49 кишини ўлдирган қўқонлик террорист Абдуқодир Машарипов қилганга ўхшаш теракт тайёрлаш билан шуғулланаётган эканлар.

Уларнинг ҳужра уйида 2 дона Калашников автомати, 300 та ўқ ва ИШИДга оид китоблар ва дискетлар топилибди.

2015 йил январь ойида ўша пайтдаги АҚШ Президенти Барак Обамага ёзган хатимда, дейди “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат, жумладан, ислом терроризмининг маркази яқинда Туркия ва Марказий осиёга кўчишини айтгандим. Менинг башоратларим Туркияда фанатик исломчилар - фатхулла-гуленчилар ва ражаб-эрдўғончилар ҳаммани Исломда тан олинган қадриятлар билан яшашга чорлаётганларидан келиб чиққанди. Чунки, 21 асрда Ислом дининг ўрта асрлардан аввал расман тан олинган қадриятларини тўла тиклашнинг ягона ягона йўли террордир. ИШИД айнан шу иш билан шуғулланмоқда, шу йўлдан кетмоқда.

Мана қаранг, ўзбек террористлари ҳатто Туркияда тармоқланмоқдалар. Табиий, уларнинг мақсади Марказий Осиёга, жумладан, Ўзбекистонга кириб бориш ва у ерда ҳам Ислом тарафидан расман тан олинган қадриятлари асосланиб яшайдиган давлатлар яратишдир. Бу қадриётларга кўра давлат исмломий бўлиши кераклиги, мусулмонлар Шариат қонунлари бўйича яашашлари кераклигини ҳамма билади.

Демак, ислом терроризмининг илдизларини йўқ қилишнинг ягона йўли – Исломда фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Қуръоннинг хато тафсиридан келиб чиқувчи хато тушунчалардан қутилиш, авваламбор, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришишдир.