Кундалик хабарлар - 05 March 2018
- 22:06Хорижий валюталарнинг расмий курси пасайди, “қора бозор”да эса турғун
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 6 мартдан эътиборан хорижий валюталарнинг миллий валютамизга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, долларнинг курси ўтган ҳафтага нисбатан 8,18 сўмга тушди ва 8 163,46 сўмни ташкил қилди. Евро курси ҳам 1,90 сўмга пасайиб, 10 059,02 сўмга етган. Россия рубли эса 2,32 сўмга арзонлашди ва 143,57 сўмни ташкил этди. Хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан ҳақиқий қийматлари акс этувчи “қора бозор”да эса вазият турғун. Икки ойдирки, саррофлар АҚШ долла...
- 02:33Тошкент цирки раҳбарига қидирув эълон қилинди, навбатда Ислом Каримнинг ит ва мушуклари, кейин Бухоро ва Самарқанд
Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлиги Тошкент цирки директори, Ўзбекистон Халқ артисти Баҳром Мажидга қидирув эълон қилди. У Ўзбекистон Республикаси Жиноят қонунчилигининг босқинчилик эпизодлари билан айбланмоқда. 63 яшар бу одамнинг кимга нисбатан босқинчилик содир қилгани айтилмаган. Бу хабарнинг ҳеч қандай кутилмаган жойи йўқ. Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиёнинг ҳаммаёқни тозалаб ўз одамларини қўйишдан бошқа мақсади ҳам йўқ. Бош жиноятчиларнинг ўрнига ўз жиноятчиларини қўйиб бўлган Шавк...
- 01:15Яхши хабар: Санкт-Петербургда Ўзбекистоннинг бош консуллиги иш бошлади
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонаси ўз фаолиятини бошлади. Консулликнинг хизмат доирасига Россия Федерациясининг бутун Шимолий-ғарбий федерал округи киради. Консулхона шаҳардаги 4-Красноармейск кўчасининг 4А уйида жойлашган. Таъкидлаш лозим, 22-23 феврал кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Россияга ташрифи чоғида мамлакатнинг бир нечта федерал округида Ўзбекистоннинг бош консулликлари таъсис этилганлигини маълум қилганди. Аслида...
- 10:26Шавкат Мирзиё немис бизнесмени билан аэропортда учрашибди, қизиқ, у қачон маҳаллий йирик хусусий компаниялар ва тадбиркорларга йўл берди?
Президент Шавкат Мирзиёнинг матбуот хизмати унинг Тошкент халқаро аэропортида Германиянинг Mangold Consulting компанияси бошқаруви раиси Клаус Манголд билан учрашгани ҳақида ёзди. Учрашув давомида президент Ўзбекистонда Германиянинг етакчи компаниялари билан ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли шерикликни ривожлантиришга устувор аҳамият қаратилаётгани алоҳида таъкидлаган. “Бугунги кунда Ўзбекистонда Германиянинг MAN, Claas, Lemken, Knauf каби ўз соҳасида етакчи бўлган концерн ва корхоналари мува...
- 09:3153-54-чи журналист, бечора ва аҳмоқ Юсуф Рўзимурод озод қилинибди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани судининг ажрими билан Чирчиқдаги 64/6-сонли колонияда жазо муддатини ўтаётган “Эрк”нинг 53-54 лақабли миллат хоини Салой Мадамин бошчилигидаги гуруҳининг фаоли, 54 яшар журналист Юсуф Рўзимурод 10 кунча аввал озодликка чиқарилибди. Юсуф Рўзимурод ҳозир Қашқадарё вилояти Миришкор тумани “Жейнов” қишлоғига етиб келган, саломатлиги яхши, озод қилинганидан мамнун. Касби ўрта мактаб ўқитувчиси бўлган Юсуф Рўзимурод 1999 йилда жиноят ишлари бўй...
- 08:47Коммунистик ҳукуматимиз пахта ва ғалланинг харид нархларини эълон қилди, капитализмда нархни бозор белгилайди-ку, жаноб Шавкат Мирзиё!
Адлия Вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида 2018 йил учун пахта хом ашёси ва бошоқли экинлар учун давлат нархи эълон иқлинди. Масалан, 1 тонна 1 тоифали узун толали пахта учун етказиб берувчига 5 717 240 сўм, 1 тоифали буғдойнинг 1 тоннаси учун 1 230 570 сўм нарх тўланади. 2018 йил 1 мартдан бошлаб минерал ўғитлар фақатгина биржа савдолари орқали реализация қилинади. Фермер хўжаликлари учун дизел ёнилғиси 4600 сўм этиб белгиланди. Йил давомида бу нарх ўзгармайди. 2017 йилда дав...
- 23:36Қозоғистон йўлида 7 нафар ҳамюртимиз автоҳалокат қурбони бўлди. Ватандошларимиз у ерда нима қилаётганди?
1 март куни Қозоғистоннинг Манғистов вилояти, Манғистон туманининг ҳудудидан ўтувчи "Оқтов – Бейнов" автойўлида "Shacman" юк машинаси ва "Lada Largus" енгил автомобили билан тўқнашув содир бўлди. Ўзбекистон Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги матбуот хизмати Қозоғистонда содир бўлган автоҳалокатда ҳалок бўлган фуқаролар шахси аниқланганлиги, ҳалок бўлганларни ҳаммаси (7 киши) хоразмликлар, яъни Ўзбекистон фуқаролари эканлигини маълум қилди. Айни пайтда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчилиги масъу...
- 22:37Қизиқ: Ўзбекистонда вино алкоголли маҳсулотлар рўйхатидан чиқарилди, тожиклар режимининг мақсади нима?
Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январидан мамлакатда етиштирилган узум навларидан ишлаб чиқарилган вино алкоголли ичимликлар рўйхатидан чиқарилади ва қишлоқ хўжалик маҳсулоти сифатида тан олинади. Президентнинг кечаги қарорида: “... 2019 йилнинг 1 январидан ўз узумзор плантацияларининг хом ашёсидан ишлаб чиқарилган табиий узум виноларини қишлоқ хўжалиги маҳсулоти тоифасига киритган ҳолда, ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни лицензиялаш бекор қилинади” дейилади. Бундан ташқари узум етиштирувчилар 2025 ...
- 00:38Мухолифатчи Исроилжон Холдоров 11 йиллик қамоқдан кейин озод қилиниши ва “Бирлик” Павртияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг изоҳи
Ўзбекистондаги режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари (табиий, юқорининг кўрсатмаси билан) 2007 йил 19 февралда жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди томонидан Жиноят кодексининг 159 (Ўзбекистон Республикаси конституцион тузумига тажовуз қилиш), 216 (Жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш), 223 (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) ва 244−1- (Жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган материалларни тайёрла...
- 20:32"Ғалаба-Амузанг" темир йўли қайта тикланди
Бугун мамлакатимизнинг қайта тикланган "Ғалаба-Амузанг" темир йўлидан Тожикистоннинг Шаҳритус туманида жойлашган “Ҳошади” станциясига биринчи юк поезди келади. Қатнов тиклангани муносабати билан чегарада икки давлат ҳукуматлари, транспорт вазирликлари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтади. 2011 йил ноябрида “Амузанг-Ғалаба” йўналишидаги "Амузанг-Термез" минтақасида темир йўл бузилиб, Тожикистон Хатлон вилояти билан темир йўл алоқалари тўхтатилганди. Тожикистон ҳукумати ушбу йўлда темир йўл ал...