03 March 2018
23:36 - Қозоғистон йўлида 7 нафар ҳамюртимиз автоҳалокат қурбони бўлди. Ватандошларимиз у ерда нима қилаётганди?
1 март куни Қозоғистоннинг Манғистов вилояти, Манғистон туманининг ҳудудидан ўтувчи "Оқтов – Бейнов" автойўлида "Shacman" юк машинаси ва "Lada Largus" енгил автомобили билан тўқнашув содир бўлди. Ўзбекистон Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги матбуот хизмати Қозоғистонда содир бўлган автоҳалокатда ҳалок бўлган фуқаролар шахси аниқланганлиги, ҳалок бўлганларни ҳаммаси (7 киши) хоразмликлар, яъни Ўзбекистон фуқаролари эканлигини маълум қилди.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчилиги масъуллари воқеа жойида бўлиб, ҳалок бўлганларни Ўзбекистонга олиб келиш чораларини кўрмоқда экан.

Фавқулодда Вазиятлар Вазирлигимиз 7 нафар хоразмлик нима иш билан ҳалокат ерига бориб қолгани ҳақида ҳеч нарса демайди. Тахмин қилиш мумкинки, агарда бу ҳақда қандайдир маълумотлар берилса, улар ҳозир Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг зарарига ишларди.