05 March 2018
01:15 - Яхши хабар: Санкт-Петербургда Ўзбекистоннинг бош консуллиги иш бошлади
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонаси ўз фаолиятини бошлади. Консулликнинг хизмат доирасига Россия Федерациясининг бутун Шимолий-ғарбий федерал округи киради. Консулхона шаҳардаги 4-Красноармейск кўчасининг 4А уйида жойлашган.

Таъкидлаш лозим, 22-23 феврал кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Россияга ташрифи чоғида мамлакатнинг бир нечта федерал округида Ўзбекистоннинг бош консулликлари таъсис этилганлигини маълум қилганди.

Аслида, бу каби ишларнинг ҳаммаси "Бирлик"нинг талаби билан бўлмоқда.