Кундалик хабарлар - 01 March 2018

  • 19:23Кун латифаси: Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари бўйича БМТ Кенгаши аъзолигига кирмоқчи

    Ўзбекистон 2021-2023 йилларда Инсон Ҳуқуқлари бўйича БМТ Кенгаши аъзолигига сайланишни кўзламоқда, деб баёнот берди Ўзбекистон Адлия вазири Русланбек Давлет. Вазир бундай истакни шу Кенгашининг Женевада ўтказилган 37-сессиясида қилган чиқишида тилга олди. БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолари Бош ассамблея йиғинида яширин овоз бериш йўли билан уч йилга сайланади. Билмаганларга билдириш керакки, БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари бўйича Кенгаши бундан 20 йилча аввал махсус резолюция қабул қилиб, “Ўзб...

  • 18:36Ўзбекистонда энди лоукостерлар билавн Москвага 100 долларга учиш мумкин бўлади

    Авваламбор билдириш керакки, бутун дунёда оддий авиакомпаниялардан ташқари, лоукостер (бюджет авикомпанияси) деб аталадиганлари ҳам бор. Лоукостор – йўловчиларга кўрсатиладиган анъанавий хизматларнинг кўпчилигидан воз кечиб, бунинг эвазига жуда арзонга авибилет берадиган авикомпаниядир. “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” ширкати ўз лоукостери фаолиятини йўлга қўйиши ҳақида Халқаро Пресс-клубда баёнот берди. Туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган анжуманга келган ширкат раисининг биринчи ўрин...

28 February 2018
  • 23:08МХХнинг яна бир мартабали мулозими қамоққа олинганини расмийлар эмас, ҳуқуқ ҳимоячиси эълон қилди

    Ҳуқуқ Ҳимоячиларининг Ташаббус Гуруҳи тарқатган маълумотга кўра, Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг шу кунларда умрбод қамоқ жазосини ўтаëтган генерали Шуҳрат Ғуломнинг лавозимда ўтирган пайтда берган буйруғи билан қамоқхоналардаги айрим маҳкумларни жисмонан йўқ қилишда қатнашган полковник Тоймуроз Алим қамоққа олинди. МХХнинг Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлган бу шахсга нисбатан Тоймуроз Алимвга нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг од...

  • 22:13Сенсация: Шавкат Мирзиё бир даста элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилди, узундан-узоқ ўзбекча нутқ сўзлади

    Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиë хорижий давлатларнинг элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Президентнинг Facebookдаги саҳифасида жонли тарзда кўрсатилган бу маросимда Покистон Ислом Республикаси, Швейцария Конфедерацияси, Латвия Республикаси, Исроил Давлати, Германия Федератив Республикаси, Словакия Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган Ирфон Юсуф Шомий, Оливье Шав, Михаилс Попковс, Эдуард Шапир, Гюнтер Овер...

  • 19:43Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини кучли шамолдан огоҳлантирди

    Гидрометеорология хизматининг бугунги хабарига кўра, эртага республика ҳудудида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда кучли ёғиши, момақалдироқ бўлиши, жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с (61-79 км/соат) гача, шамол билан биргаликда 23-28 м/с (83-101 км/соат) гача кучайиши мумкин. 1 март куни ҳаво ҳарорати кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ, 2 март куни кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 1-2 март кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши...

  • 01:35Бечора Америка ва “Америка Овози” - “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатга жавоб беришга мажбур бўлиб, яна шармандалари чиқди

    Ҳамма нарса “Бирлик” Партиясининг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлигининг шу йил 14 январда эълон қилинган «АҚШнинг юзига доғ тушди: “Америка Овози” радиоси Ўзбекистондаги режимнинг қўғирчоқ ОАВлари рўйхатига расман киритилди» сарлавҳали хабаридан бошланди. Ўша хабаримизнинг асосий мавзуси - АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен хоним “Америка Овози” радиоси ўзбекча хизматининг журналисти, айни замонда, МХХнинг малайи бўлган Навб...

27 February 2018
  • 22:49Ўрин олса бўларкан-ку: Поссовет мамлакатлари орасида Ўзбекистон етакчиликни қўлга киритди

    Ўзбекистон 2018 йилнинг январида нарх ўсиши борасида собиқ Совет Иттифоқи мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгаллади. Беларуснинг "БелаПАН" ахборот агентлиги постсовет давлатлари миллий статистика маълумотларини таҳлил қилгани ортидан хабар тарқатиб, январь ойида нарх 2,7 фоизгача кўтарилган Ўзбекистонни бу борада етакчи қилиб қўйди. Кейинги ўринларда Украина ва Арманистон бормоқда. Беларусда нарх 0,8 фоизга, Грузия, Қозоғистон ва Қирғизистонда 0,6 фоизга, Молдова, Тожикистон ва Эстонияда...

  • 21:06Собиқ Бош прокурорнинг ўринбосарлари ҳам қамоққа олинди

    Ўзбекистон Бош прокурорининг собиқ ўринбосари¸ 45 яшар адлия полковниги Улуғбек Суннат устидан жиноят иши очилиб, Тошкентдаги ховлисида қамоққа олинди. 2017 йил охиридан бошлаб, Тошкент вилоят прокурори бўлиб ишлаган Улуғбек Суннат жорий йилнинг 5 январида ишда йўл қўйган жиддий камчиликлари сабабли, табиий, Шавкат Мирзиёнинг амри билан лавозимидан озод қилинганди. Собиқ Бош прокурор Рашид Қодир иши доирасида Улуғбек Суннатдан ташқари унинг собиқ ўринбосари Жамшид Файзиев, Тошкент шаҳрининг ...

  • 20:13Турк султон Эрдўған Ўзбекистонга келади, ўзбеклар кўзини очмаса, Ўзбекистон йўқ бўлади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдоған ўртасидаги телефон мулоқоти давомида Туркия Президентининг Ўзбекистонга олий даражадаги ташрифи борасида гап борган. Турк султонининг таваллуд куни билан уни табриклаш учун бугун у билан боғланган Шавкат Мирзиё Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссияга ташрифга тайёрланиш учун кўрсатма берганини айтган. Телефон орқали суҳбатда Эрдўғаннинг Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги қардошлик ва стратегик шери...

  • 19:13Ислом Каримнинг бош жаллоди Зокир Алмат энди Шавкат Мирзиёга жаллодлар тайёрлаш билан шуғулланаркан

    Бугун Ўзбекистон Президентининг қарори билан Ички Ишлар Вазирининг маслаҳатчиси лавозими жорий этилди ва бу лавозимга мустақилликнинг дастлабки йилларидан Андижон фожиаларигача Ички Ишлар Вазирлигини бошқарган Зокир Алмат (13 йил аввалги расмда уни кўрмоқдасиз) тайинланди. Расмийларнинг таъкидича, янги лавозим эгаси “ички ишлар органларида ёш кадрлар салоҳиятини ошириш тизимини яратиш, уларнинг касбий маҳоратини юксалтириш” лозим. Ички Ишлар Вазири Пўлат Бобожон бугун вазирликнинг х...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону