04 March 2018
08:47 - Коммунистик ҳукуматимиз пахта ва ғалланинг харид нархларини эълон қилди, капитализмда нархни бозор белгилайди-ку, жаноб Шавкат Мирзиё!
Адлия Вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида 2018 йил учун пахта хом ашёси ва бошоқли экинлар учун давлат нархи эълон иқлинди. Масалан, 1 тонна 1 тоифали узун толали пахта учун етказиб берувчига 5 717 240 сўм, 1 тоифали буғдойнинг 1 тоннаси учун 1 230 570 сўм нарх тўланади.

2018 йил 1 мартдан бошлаб минерал ўғитлар фақатгина биржа савдолари орқали реализация қилинади. Фермер хўжаликлари учун дизел ёнилғиси 4600 сўм этиб белгиланди. Йил давомида бу нарх ўзгармайди.

2017 йилда давлатнинг пахтани хўжаликлардан харид қилиш нархи 1 700 000 сўм атрофида эди. Кўриниб турибдики, харид нархлари 300 фоиздан кўпроққа оширилди, дейди мухбиримиз. Аммо, сўм ўтган йили 200 фоиздан кўпроққа девальвация қилинганини ҳисобга олсак, нархда ўзгариш йўқ ҳисоб.

Аммо, муҳим бўлгани нарса бошқадир. Ўзбекистон ҳали ҳам Совет замонидан қолган коммунистик иқтисодиёт билан яшамоқда ва пахтани харид қилиш нархларини ҳукуматнинг ўзи белгиламоқда. Ваҳолангки, бозор иқтисодиёти ишлаётган жойда нархларни бозор белгилайди.

Шавкат Мирзиё Ислом Каримни “отам” деб айтиш билан чекланмасдан, Ўзбекистонда коммунистик маъмурий-буйруқбозлик системасини мустаҳкамлаш билан овора. Демак, ўзбеклар майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан тўла бозор иқтисодиётига ўтишни талаб қилмаслар, Ўзбекистонимиз қолоқлик ва қашшоқликдан чиқолмайди. Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг мақсади айнан шундай қилиш ва Ўзбекистонни қашшоқлик ва қолоқликда ўлдиришдир. Ўзбеклар, нима дейсиз?