01 March 2018
20:32 - "Ғалаба-Амузанг" темир йўли қайта тикланди
Бугун мамлакатимизнинг қайта тикланган "Ғалаба-Амузанг" темир йўлидан Тожикистоннинг Шаҳритус туманида жойлашган “Ҳошади” станциясига биринчи юк поезди келади. Қатнов тиклангани муносабати билан чегарада икки давлат ҳукуматлари, транспорт вазирликлари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтади.

2011 йил ноябрида “Амузанг-Ғалаба” йўналишидаги "Амузанг-Термез" минтақасида темир йўл бузилиб, Тожикистон Хатлон вилояти билан темир йўл алоқалари тўхтатилганди. Тожикистон ҳукумати ушбу йўлда темир йўл алоқаларининг тўхталиши мамлакат бюджетига миллионлаб доллар зарар келтирганини билдирган.