02 March 2018
00:38 - Мухолифатчи Исроилжон Холдоров 11 йиллик қамоқдан кейин озод қилиниши ва “Бирлик” Павртияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг изоҳи

Ўзбекистондаги режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари (табиий, юқорининг кўрсатмаси билан) 2007 йил 19 февралда жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди томонидан Жиноят кодексининг 159 (Ўзбекистон Республикаси конституцион тузумига тажовуз қилиш), 216 (Жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш), 223 (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) ва 244−1- (Жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланиб 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган ҳуқуқ ҳимоячиси Исроил Холдоров озодликка чиқарилганини ҳеч қандай изоҳсиз эълон қилдилар. Хабарларда айтилишича, Исроил Холдоров қамоқ жазосини ўтиш даврида бир неча марта жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсинмаслик билан айбланган, унинг жазо муддати узайтириб борилган ва ҳамма жазолар муддати тўла ўталгандан кейин озод қилинган.

Хабарларда, дейди мухбиримиз, Исроил Холдоров ҳуқуқ ҳимоячиси бўлишдан ташқари, “Эрк” Партиясининг 53-54 лақабли ватан ва миллат хоини Салой Мадамин партия уставига зид равишда тузиб олган гуруҳининг аъзоси эканлиги айтилмаган. У 2005 йилдаги Андижон воқеаларидан кейин ҳамма демократларга қарши бошланган ҳужумдан қочиб, Ўшга кетишга мажур бўлди ва ўша ердан чет элга кетиш учун йўллар қидираётган пайтида Ўзбекистон МХХси тарафидан Ўзбекистонга ўғирлаб келинди ва Ислом Карим режимининг қўғирчоғи бўлган суднинг ҳукми билан қамоққа ташланди.

У Қирғизистонда бўлган пайтида мен у билан алоқа қилиб тургандим эдим, дейди “Бирлик” Партияси раис Абдураҳим Пўлат. Ўшанда унинг баъзи баёнотлари Ўзбекистон Конституиясига зид бўлганини айтиб, бундай гаплар гапирмаслик хусусида насиҳатлар берди. У аввал айтган гапларидан воз кечганлигини эълон қилиб бўлган бўлса, Ислом Карим режими уни қамоққа ташлатди.

Шу айтилаётган воқеа кабилари “Бирлик” ичида ҳам 1992 йили бўлган эди. Ўшанда мен АҚШдаги турк ташкилотларининг таклифи билан АҚШга кетдим. У ердан қайтганимда (июнь ойининг охирларида), мени аэропортда кутиб олган “Бирлик” фаоли, “Бирлик”нинг Тошкент вилояти ташкилоти раиси Ҳазратқул Худойбердиев мендан суюнчи олиб айтишича, ўша пайтда бор бўлган мухолифатчи ташкилотлар мен йўқлигимда коалиция тузиб, агар бу коалиция ишлаб чиққан таклифларни Ўзбекистон парламенти инобатга олмаса, коалициянинг ўзи ўша ишлаб чиқарилган таклифлар, яъни феълан қонунларни, ҳаётга жорий қилиш билан шуғулланишини эълон қилибдилар. Мен дарҳол “бундай нарсалар анитиконгституцион” эканлиги айтиб, тезда “Бирлик” Марказий Кенгаши Ҳайъатининг кенгайтирлган мажлисини чақиртирдим. Бу мажлисда колациянинг антиконституцион ишларига “Бирлик” аралашмаслиги ҳақида қарор чиқарилди.

Тўғри, Ислом Карим барибир бутун мухолифат ташкилотларини ноқонуний йўллар билан яксон қилди. “Бирлик” ўша қарорни чиқармаса эди, унга қарши расман жиноий ишлар очиларди ва “Бирлик” қонунлар доирасида йўқ қилинарди.

Қисқа қилиб айтмоқчиманки, мавжуд режим билан ноқонуний йўллар билан курашиш, жумладан, қуролли гуруҳлар тузиш каби ишлар ҳақида ўйлашнинг ўзи бизнинг демократик принципларимизга қаршидир. Аммо, минг афсуски, у вақтни қўйиб туринг, ҳозир ҳам ўша ноқонуний йўл ва усуллар ҳақида ўйлайдиганлар бор. Аммо, биз “Бирлик”ни бундайлардан тозалаганмиз ва бундан кейин ичимизда ундай одамлар бўлмаслиги учун доимо иш олиб бормоқдамиз.

Ниа бўлганда ҳам, Исроилжонни табриклайман, унга соғ-саломатлик тилайман.

Расмда - 2016 йилнинг 11-сентябрь куни Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти фаоллари Абдураҳмон Ташанов ва Васила Иноятова Навоий шаҳридаги 64/29-сонли жазони ижро этиш муассасасида Исроилжон Холдоров билан учрашаётган пайт.