03 March 2018
22:37 - Қизиқ: Ўзбекистонда вино алкоголли маҳсулотлар рўйхатидан чиқарилди, тожиклар режимининг мақсади нима?
Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январидан мамлакатда етиштирилган узум навларидан ишлаб чиқарилган вино алкоголли ичимликлар рўйхатидан чиқарилади ва қишлоқ хўжалик маҳсулоти сифатида тан олинади. Президентнинг кечаги қарорида: “... 2019 йилнинг 1 январидан ўз узумзор плантацияларининг хом ашёсидан ишлаб чиқарилган табиий узум виноларини қишлоқ хўжалиги маҳсулоти тоифасига киритган ҳолда, ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни лицензиялаш бекор қилинади” дейилади.

Бундан ташқари узум етиштирувчилар 2025 йилгача ер солиғидан ҳамда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ўсимликни ҳимоя қилиш воситалари, материаллар ва хом ашёни керакли миқдорда олиб кирганлик учун бож пошлинаси бекор қилинади. Марказий Банкка вино ишлаб чиқарувчилар учун 5 йиллик имтиёз муддати билан 7 йилга кредит беради. Лекин бунинг учун кредит олувчи камида 100 гектар узумзорга эга бўлиши ҳамда ишлаб чиқарган вино-коньяк маҳсулотларини фақат эман бочкаларда сақлаши лозим.

Ўзбекистонда вино ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида, бу соҳага имтиёзлар берилиши олқишга сазовор, дейди мухбиримиз. Аммо, бунинг учун ўзимизда ишлаб чиқарилган винони алкоголли маҳсулотлар рўйхатидан чиқарилиши масхарабозликдан бошқа нарса эмас-ку. Ўзбекистоннинг эмас, бутун инсониятнинг тарихи кўрсатиб бормоқдаки, турли масхарабозликлар охир-оқибатда зарар келтиришга бошлайди. Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг мақсади айнан шундай эмасмикан?