05 March 2018
02:33 - Тошкент цирки раҳбарига қидирув эълон қилинди, навбатда Ислом Каримнинг ит ва мушуклари, кейин Бухоро ва Самарқанд

Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлиги Тошкент цирки директори, Ўзбекистон Халқ артисти Баҳром Мажидга қидирув эълон қилди. У Ўзбекистон Республикаси Жиноят қонунчилигининг босқинчилик эпизодлари билан айбланмоқда. 63 яшар бу одамнинг кимга нисбатан босқинчилик содир қилгани айтилмаган.

Бу хабарнинг ҳеч қандай кутилмаган жойи йўқ. Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиёнинг ҳаммаёқни тозалаб ўз одамларини қўйишдан бошқа мақсади ҳам йўқ. Бош жиноятчиларнинг ўрнига ўз жиноятчиларини қўйиб бўлган Шавкат Мирзиё энди цирк билан шуғғуланишга ўтибди. Ундан кейин насбат Ислом Каримнинг кучук ва мушукларига келади.

Эй, ўзбеклар! Уйлардаги ит-мушукларингиз тезда кўчаларга улоқтиринг! Ислом Каримникига ўхшаб кўринган ит-мушукларингиз туфайли сизларни ҳам зиндонларга ташлашлари шубҳасиз. Энг яхшиси, паспортларингизни ўзгартиринг, миллатингизни тожик деб ёздиринг ва Ўзбекистонни Тожикистонга қўшиб ташлашни талаб қилинг. Чунки, барибир Бухоро ва Самарқанд уларга берилади.

Қаранг, "Ўзбекистон Ҳаво Йўллари" Тошкентдан Душанбега йўловчи учоқлар учиришга бошлади, Тожикистон эса, Душанбедан Бухорога. Демак, Тошкент ўзимизга қолади.