04 March 2018
09:31 - 53-54-чи журналист, бечора ва аҳмоқ Юсуф Рўзимурод озод қилинибди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани судининг ажрими билан Чирчиқдаги 64/6-сонли колонияда жазо муддатини ўтаётган “Эрк”нинг 53-54 лақабли миллат хоини Салой Мадамин бошчилигидаги гуруҳининг фаоли, 54 яшар журналист Юсуф Рўзимурод 10 кунча аввал озодликка чиқарилибди. Юсуф Рўзимурод ҳозир Қашқадарё вилояти Миришкор тумани “Жейнов” қишлоғига етиб келган, саломатлиги яхши, озод қилинганидан мамнун.

Касби ўрта мактаб ўқитувчиси бўлган Юсуф Рўзимурод 1999 йилда жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг президентга ва конституциявий тузумига тажовуз, жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш ҳамда жиноий уюшма ташкил этиш) да айбланиб, Эврил Турон (Мамадали Маҳмуд) ва 53-54 нинг укаси Муҳаммад Бекжон билан 15 йилга озодликдан маҳрум этилганди. Орадан 18 йил ўтганидан тахмин қилиш мумкинки, унинг жазо муддати қамоқда ётган пайтида узайтириб борилган.

Яна маълумки, 1999 йили Тошкентда Ўзбекистон Исломий Ҳаракати тарафидан уюштирилган террористик актларни 53-54-чилар қўллаб-қувватлашган эди. Бечора ва аҳмоқ Юсуф Рўзимурод ҳамда Муҳаммад Бекжонлар ўша аҳмоқликнинг қурбонларидир. Ўзбекнинг асл фарзанди Эврил Турон эса, тожик аслли ҳаромий Ислом Каримнинг буйруғи билан ўша воқеалар баҳона қамоққа ташланган эди.