05 March 2018
22:06 - Хорижий валюталарнинг расмий курси пасайди, “қора бозор”да эса турғун
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 6 мартдан эътиборан хорижий валюталарнинг миллий валютамизга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, долларнинг курси ўтган ҳафтага нисбатан 8,18 сўмга тушди ва 8 163,46 сўмни ташкил қилди. Евро курси ҳам 1,90 сўмга пасайиб, 10 059,02 сўмга етган. Россия рубли эса 2,32 сўмга арзонлашди ва 143,57 сўмни ташкил этди.

Хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан ҳақиқий қийматлари акс этувчи “қора бозор”да эса вазият турғун. Икки ойдирки, саррофлар АҚШ долларини 8150 сўмдан харид қилиб, 8250 сўмдан сотишмоқда.