Кундалик хабарлар - 09 March 2018

07 March 2018
  • 22:44Шавкат Мирзиёга Туркиядан яхши хабар: Диний таълим 3 ёшдан бошланиши керак, "Ислом цвилизацияси" музейин унутинг!

    Туркияда Диний Ишлар Вазирлигининг Диний нашрлар бўлими раҳбари Фотиҳ Курт (Fatih Kurt) Измир шаҳрида бугун ўтказилган қандайдир мажлисда нутқ сўзлаб, диний таълим болаларга 3 ёшидан бошлаб берилиши кераклигини, таълимнинг асосий принципи “Оллоҳга ишонч” бўлиши шартлигини урғулабди. Бу ҳақда Туркиядаги энг катта нашрлардан бири бўлган “Жумҳурият” газетаси хабар тарқатди. Тан олиш керакки, Фотиҳ Курт мутлақо ҳақ. Турклар Халифаликни қўга олиб, Истанбулни Халифалик пойтахти қилдилар, болалар ту...

06 March 2018
  • 23:06Абдураҳим Пўлат Шавкат Мирзиёга: Партиямиз фаоли Мусажон Бобажонни Оллоҳга ишонгани учун қаматманг, бутун дунёга шарманда бўласиз!

    Аввалги хабарларимида айтилганидек “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси Андижон вилояти ташкилотининг раҳбари, айни замонда, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятининг раиси ҳам бўлган Мусажон Бобожон устидан диний ақидапарстлик айби билан Фарғона вилояти Қува туманида жиноий иш очилиб, иш судга берилган, ҳукуматнинг қораловчиси уни 4 йил қамоққа ташлашни талаб қилаётганди. 9 март куни Қува туман суди бу иш бўйича ўз ҳукмини чиқариши керак. Табиий, қораловчи каби мавжуд режимнинг қўғирчоғи била...

  • 20:48Юсуф Жума: Пахта экиш керак халқнинг ўрнига!

    Бу шеър 80 йилларда (ХХ аср) Тош ДУнинг залида - Оролни асраш қўмитасида ўтказилган учрашувда ўқилган. Ўзбекистон телеканали ёзиб олган. Лекин кесиб ташлаб, бошқаларни беришган. Не-не казолару Абдулла Орифдан Шерали Жўраевгача бор эди. Айримлар Шерали Жўраевга шу шеърни қўшиқ қил дедилар. Қўшиқ қилсам қаерда айтаман, деб жавоб берди. Шеър Орол қуриса яхши бўлади, ўрнига пахта экамиз деган туркман академигига қарши ёзилган -- адашмасам Бобоев. У замон Ўзбекистон қаҳрамонлари ...

  • 20:17Бош прокуратура Бош прокурорнинг ўғлига қидирув эълон қилди

    Ўзбекистон Жиноят Кодексининг товламачилик, мансаб ваколатини суиистъмол қилиш ва порахўрликда айбланаётган собиқ Бош прокурор Рашитжон Қодирнинг 39 яшар ўғли Алишер Қодирга куни кеча халқаро қидирув эълон қилинди. У ҳам отаси каби товламачилик ва фирибгарликда гумонланмоқда. Расмийларга кўра, терговчилар Москвада экани тахминланаётган Алишер Қодир билан WhatsApp тармоғи воситасида музокара олиб бормоқда. У отаси ўғирлаган ярим миллард долларнинг 20 миллионлик қисмини тегишли банк орқали дав...

  • 19:50Ақтўбеда яна икки ҳамюртимиз нобуд бўлди

    Куни кеча Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидан ўтувчи Самара-Чимкент йўлининг 778-километрида рўй берган автоҳалокат оқибатида яна икки ўзбекистонлик нобуд бўлган. Маълум бўлишича¸ Санкт-Петербургдан Тошкентга келаëтган Opel Astra енгил автомашинаси КАМАЗ билан тўқнашгани оқибатида 40 яшар ҳайдовчи Зоҳиджон Исоқ ва 43 яшар йўловчи Қодиржон Йўлдош ҳалок бўлган. Россиядаги меҳнат муҳожиратидан қайтаëтган қурбонларнинг иккаласи ҳам Андижоннинг Асака туманидан бўлган¸ уларнинг жа...

  • 18:37Шавкат Мирзиёдан “Ҳаракат” Агентлигига шапалоқ: Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил қилинди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, Жисмоний Тарбия ва Спорт Вазирлиги ташкил қилинди. Аввал Давлат Қўмитаси даражасидаги мазкур ташкилот энди ҳукуматдаги ўз портфелига эга бўлди. Мазкур вазирлик қошида спорт тизимидаги коррупцияга қарши кураш мониторинг маркази ҳам ташкил қилинади. Янги вазирликнинг марказий аппарати тузилмасида спорт фаолиятини ташкил қилишда асослилик, объективлик ва шаффофликни таъминлаш, шу жумладан жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга ажрат...

  • 08:41Собиқ Бош прокурор Рашид Қодирга нисбатан даъволар қиймати эндигина 500 миллион долларга етибди

    Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб¸ ҳибсда қолаëтган собиқ Бош прокурор Рашиджон Қодирга қарши олиб борилаётган Ўзбекистондаги бизнес тизимлардаги кенг қамровли тафтиш эндигина умумий қиммати ярим миллиард АҚШ долларига ортиқ талон-тарожни аниқлабди. Инфинбанк¸ Flagman савдо тармоғи ва Давлат божхона қўмитасида бораётган текширувлар айсбергнинг учи экан, шекилли, унинг хориждаги ширкатлари ҳам тафтиш назоратига ўтган. Унинг Швейцария, Дубай ва бо...