Кундалик хабарлар - 30 May 2016
18:17Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи давлатларининг раҳбарлари эртага Остонада йиғилишмоқда, бу ерда ҳам яккамохов Ислом Карим йўқ
Эртага, 31 май куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига кирувчи давлатларнинг раҳбарларидан иборат бўлган Евросиё Олий Иқтисодий Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Казинформ. Унда Қозоғистон, Россия, Беларусь, Қирғизистон ва Арманистон раҳбарлари Нурсултон Назарбой, Владимир Путин, Александр Лукашенко, Алмазбек Атамбаев ҳамда Серж Саргсян қатнашади. Мажлисда Иқтисодий иттифоқ фаолиятига оид жорий масалалар ҳамда унинг бошқа хорижий мамлакатлар билан ...
17:08Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошиб кетди
Баҳорнинг сўнгги кунида мамлакатимизда ҳаво ҳарорати Селсий шкаласи бўйича +40 даражадан ошиб кетди. Республика Гидрометеорология маркази хабар беришича, 31 май куни Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳатто ҳарорат 41 даражадан ошади. Мамлакатимизнинг энг жанубий нуқтаси бўлган Термизда эса бундан ҳам юқори бўлиши кутилмоқда. Тошкентда расмий маълумот 38 даражани ифода этмоқда, аммо хонадонлардаги термометрлар 40 даражадан ошаётганини кўрсатяпти. Ҳақиқатан Тошкентда иссиқ. Ёғингарчилик кўп бўлганига...
12:22Ражаб Эрдўғон Истанбулнинг забт этилиш куни байрамида нутқ сўзлади, фатхулла-гуленчиларни террористга чиқарди. Абдураҳим Пўлат нима дейди?
Кеча Истанбулнинг забт этилиш кунининг 563 йиллиги муносабати билан бу шаҳарда байрам тантаналари бўлаётгани, уларнинг энг каттасида Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон ҳам иштирок этиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. Айнан шундай бўлди, Туркия ахборот воситаларида эълон қилинган расмларга кўра, кеча кечқурун Ражаб Эрдўғоннинг ҳам иштирокида Истанбулнинг Ениқапи номи билан танилган майдонида ўтказилган тантанали, театрлаштирилган митингга юз минглаб, балки, миллион одам қатнашди. Митинг қатна...
19:09Бугун Константинопол турклар тарафидан забт этилишининг 563 йиллиги, аммо буни байрам қилиш керакми?
Ҳа, ҳозирги календарь бўйича айнан 1543 йил 29 май куни сал кам икки ойлик жанглар натижасида, кейинчалик Фотиҳ деб айтилишга бошланган Султон Маҳмуд II раҳбарлигидаги турк қўшинлари Константинопони тўла қўлга олидлар. Шундан кейин унинг номи Истанбул бўлди. Бугун бу воқеа тантанали равишда қутланмоқда. Шаҳарниннг эски деворлари олдида, Ениқапи (Янги дарвоза) номли жойда бугун кучқурун ўтказиладиган тантала маросим учун дунёда тенги бўлмаган саҳна қурилгани, бу ерда тўпланадиганларнинг хавфс...
18:52Юзлаб-минглаб мусулмонлар Ўртаер денгизда чўкиб ётибди, аммо муаммонинг моҳияти билан “Ҳаракат”дан бошқа ҳеч кимнинг иши йўқ
Дунё ахборот воситалари ва турли гўёки гуманитар ташкилотлар Европага Осиё ва Африкадан қочиб келаётган сон-саноқсиз қочқинларнинг фожеасини ёритиш билан машғуллар. Расмда кўриб турганингиздек, қочқинлар тўла кемаларнинг Ўртаер денгизида чўкиши оддий ҳолга айланиб кетмоқда. Бир қарашда бу расм чиройли кинолавҳасидек кўринади. Аммо, у ерда одамлар ростакам ўлмоқдалар. Сувга тушиб кетаётганларнинг ичида сузиш нималигини ҳам билмайдиган ҳижобли аёллар, ёш болалар бор. Даҳшат!! Миграция бўйича Ха...
17:18Туркиянинг янги ҳукумати парламент тарафидан тасдиқланди, мамлакат исломлашиш йўлида
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Туркияда ҳокимиятда бўлган исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) раиси, айни замонда, Туркия Бош вазири Аҳмад Довудўғли иккала вазифасидан ҳам бир ҳафта аввал истеъфога чиққанидан кейин, партиянинг навбатдан ташқари қурултойи чақирилганди. Қурултойда шу пайтгача парламент аъзоси, ва айни замонда, Tранспорт, денгизчилик ва хабарчилик вазири ҳам бўлган Бинали Йилдирим бир овоздан партия раиси этиб сайланди. Ўша заҳоти Президент Ражаб Эрдўғон Бинали Йил...
22:19GM-Ўзбекистон қўшма корхонаси янги авлод автомобилини тақдим қилди, унинг нимаси янги, кичкиналигими?
Ўзбекистонда хабарга арзийдаги биттагина янгилик бор. У ҳам бўлса, кеча Chevrolet Nexia автомобилининг гўёки янги авлод модели жамоатчиликка тақдим қилингани. Янги автомобилда аввалгиларида бўлмаган – болалар ўриндиқларни мустаҳкамлагичлар, ҳайдовчи учун хавфсизлик ёстиғи каби нарсалар бўлармиш. Аввалги автомобиллардан шулар ҳам йўқ бўлган бўлса, уларнинг Қўқон аравадан нима фарқи бор эди? Бу янги автомобилнинг кўзга кўриниб турган биттагина янгилиги бор – унинг кичкиналиги. Бундай ...
21:17Қизиқ: Парчаланиш йўлидан кетаётган Россия Президенти Владимир Путин бугун ҳаж қилмоқда
Кеча икки кунлик расмий ташриф билан Юнонистонга келган Россия Президенти Владимир Путин бу ерда мамлакат Президенти Прокопис Павлопулос ва Бош вазири Алексис Ципрас билан учрашиб, улар билан икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқлар ва инвестицион ҳамокрлиги билан боғлиқ масалларни муҳокама қилгани рус ахборот воситаларида хабар қилинмоқда. Музокаралар натижасида бир қатор соҳаларга оид бир даста давлатлараро ҳужжатлар имзоланибди. Кеча Россия ва Юнонистон ўртасида қандайдир сиёсий декла...
- 21:04Ўзбекистонда ЮНИСЕФ вакилининг миссияси тугади, аслида бўлмаган ҳам...
Хабаримизга қўйилган иддаоли сарлавҳани Ўзбекистондаги бола ҳуқуқларига оид вазиятдан хабардор киши дарҳол тушунса керак. Чунончи, ЮНИСЕФнинг асосий вазифаларидан бири БМТнинг бола ҳуқуқлари оид конвенциялари бажарилишини мониторинг қилиш экан, миссияси битган БМТ мулозимининг тўлақонли миссияси бўлмаганини эътироф этиш керак. Шундоқ бўлса ҳам бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил мамлакатимиздаги миссиясини якунлаётган БМТ Болалар Жамғармаси (ЮНИСEФ) ваколатхонаси раҳбари Роберт ...
- 20:11Ўзбекистон бу йил 500 миллион кВт электр энергияси тежамоқчи
Gazeta.uz сайти хабарига кўра, 2016 йилда Ўзбекистон 500 миллион киловатт/соат электр энергияни ва 150 миллион куб метр табиий газни тежашни режалаштирмоқда. Ўзбекистон Молия вазирлиги 2015-¬2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-¬тадбирлари дастурини амалга ошириш эвазига бунга эришишини таъкидлади. Айни пайтда бунинг учун Жаҳон банки Ўзбекистонга 100 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит м...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведенияЧитать дальше...