30 May 2016
17:08 - Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошиб кетди

Баҳорнинг сўнгги кунида мамлакатимизда ҳаво ҳарорати Селсий шкаласи бўйича +40 даражадан ошиб кетди. Республика Гидрометеорология маркази хабар беришича, 31 май куни Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳатто ҳарорат 41 даражадан ошади. Мамлакатимизнинг энг жанубий нуқтаси бўлган Термизда эса бундан ҳам юқори бўлиши кутилмоқда.

Тошкентда расмий маълумот 38 даражани ифода этмоқда, аммо хонадонлардаги термометрлар 40 даражадан ошаётганини кўрсатяпти. Ҳақиқатан Тошкентда иссиқ. Ёғингарчилик кўп бўлганига қарамай, пойтахт ариқларида деярли сув йўқ.

Мутахассислар вазиятни қишнинг деярли бўлмагани ва тоғларда қор заҳирасининг йўқлиги билан ифодалаяптилар.