29 May 2016
18:52 - Юзлаб-минглаб мусулмонлар Ўртаер денгизда чўкиб ётибди, аммо муаммонинг моҳияти билан “Ҳаракат”дан бошқа ҳеч кимнинг иши йўқ
Дунё ахборот воситалари ва турли гўёки гуманитар ташкилотлар Европага Осиё ва Африкадан қочиб келаётган сон-саноқсиз қочқинларнинг фожеасини ёритиш билан машғуллар. Расмда кўриб турганингиздек, қочқинлар тўла кемаларнинг Ўртаер денгизида чўкиши оддий ҳолга айланиб кетмоқда. Бир қарашда бу расм чиройли кинолавҳасидек кўринади. Аммо, у ерда одамлар ростакам ўлмоқдалар. Сувга тушиб кетаётганларнинг ичида сузиш нималигини ҳам билмайдиган ҳижобли аёллар, ёш болалар бор. Даҳшат!!

Миграция бўйича Халқаро Ташкилот кўра, шу йилнинг бошидан бери Европага 194 минг 611 қочқин келган. Энг камида 1475 қочқин ёки ҳалок бўлган ёки ғойиб бўлган.

"Save the Children" (Болаларни қутқаринг) ташкилотига асосланиб билдирилишича, фақат ўтган пайшанба куни Сицилия бўғозида 400 қочқин ҳалок бўлган. Уларни бир қисми ғойиб бўлгани айтилмоқда. Табиий, улар ҳам ҳалок бўлган, аммо омади бор ҳалок бўлганлардан фарқли ўлароқ, уларнинг жасади топилмаган.

ЕИ ҳам дод-вой солмоқда, қочқин муҳожирларнига ёрдам бериш, уларни жойлаштириш учун ҳаракат қилмоқда.

Аммо, қуйидагича воқеалар ҳам бўлмоқда. Масалан, Германияда қочқинларнинг лагерларига ҳужумлар кўпаймоқда. Қолаверса, бутун дунёда қочқинларга муносабат ўта ёмонлашиб бормоқда. Ўзининг қочқинларга ёмон муносабатини чиройлироқ қилиб кўрсатишга ҳаракат қилаётганлар ҳам йўқ эмас. Масалан, Швецариядаги бир қишлоқ, давлатнинг қарори билан бу ерда ерлаштириши керак бўлган 10-15 қочқинни ўз қишлоғига киритмаслик учун, 300 минг долларлик жарима тўлашга рози бўлибди.

Ҳа, ҳамма дод-вой солмоқда, йиғламоқда, қочқинларга ёрдам беринг деб фарёд қилмоқда. Аммо, биронта оммавий ахборот воситаси, биронта гуманитар ташкилот бу воқеаларнинг илдизини, яъни сабабларини қидирираётгани йўқ, даҳшатли даражага чиқиб бораётган қочқинлар оқимини тўхтатиш учун нима қилиш кераклиги ҳақида ўйлаётгани йўқ.

Табиий, “Ҳаракат”дан бошқа ҳеч ким қилаётгани йўқ. Бизнинг бу муаммога муносабатимизни ўқувчиларимиз яхши билишади.

Қаранг, қочқинларнинг мутлақо кўпчлиги мусулмонлар. Ҳатто уруш ичидаги Суриядан қочаётгганларнинг катта қисми уруш сабабли эмас, у ердаги қашшоқлик туфайли жанатсимон Европага қочмоқдалар. Нимага Ислом дунёсидаги давлатларнинг раҳбарлари, Ислом уламолари бу муаммонинг илдизлари билан қизиқмайдилар, нимага бу муаммонинг илдизлари билан шуғулланмайдилар.

Тўғри, Ислом дунёсини бу аҳволдан тезлик билан олиб чиқиб бўлмайди. Барибир келажакни ўйлаш керак. Муаммонинг ечими эса шундай.

Ислом дунёсини қолоқликдан олиб чиқишнинг ягона йўли – демократик жараёнларни ривожлантиришдир. Аммо, Ислом динининг ўзи дунёвийлик/секуляризм принципигини қабул қилмагунча, Ислом дунёсида демократик жараёнлар бўлмайди ва бўлолмайди, Ислом дунёси қолоқлик ва қашшоқликдан чиқолмайди. Бунинг устига, ислом терроризмининг илдизлари ҳам Ислом динининг ўзида, Қуръоннинг ҳозир қабул қилинган хато тушунчаларига кўра, давлат исломий бўлиши, мусулмонлар Шариат қонунлари остида яшашлари кераклигида. Толибон, Ал-Қоида ва ИШИД каби террористик ташкилотлар айнан шу хато тушунчаларнинг ҳаётган жорий қилиш учун урушиб ётибдилар. Демак, дунёвийлик принципи қабул қилинмагунча, ислом терроризмини ҳам йўқ қилиб бўлмайди.