Кундалик хабарлар - 03 June 2016

  • 21:44Яхши хабар: Бельгияда мусулмон аёлларга ҳижобда ишга бориш рухсати берилмоқчи, кейин мусулмон эркакларга учта хотинлик бўлиш рухсати берилса керак

    Европада исломий терактлар ортиб бориши билан мусулмонларга нисбатан салбий кайфият кучайиб бораётган бўлса ҳам, ҳақиқий демократ бўлган европаликлар дин эркинлиги каби тушунчалардан воз кечмаётганларига қойил қолиш керак. Улар мусулмонларнинг мусулмончиликдан келиб чиқувчи ҳамма одатларига йўл бериш ҳаракатидалар. Чунки, диний эркинлик шундай бўлишни талаб қилади. Мана Бельгияда мусулмон аёлларга ҳижобда ишга бориш рухсати бериш ҳаракати бошланди. Ҳамма нарса бир мусулмон аёл ўзи ишлаётган иш ...

  • 18:35БМТ Россияни Қримтатарлар Миллий Мажлисини тақиқлаш қарорини бекор қилишга чақирди

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Котибининг инсон ҳақлари бўйича ўринбосари Иван Шимонович (расмда) Киевда матбуот конференцияси ўтказгани “Озодлик” радиосининг украинча хизмати қошидаги Қрим масалалари бўйича шуғулланувчи “Крым-Реалии” сайти тарафидан эълон қилинди. Иван Шимонович шу ерда Россия Олий судига мурожаат қилиб, Қримтатарлар Миллий Мажлисини тақиқлаш қарорини бекор қилишга чақирибди. Бу сайт Қрим Россия тарафидан босиб олингандан кейин, яъни 2014 йили иш бошлаган. Эслатиб ўтамиз,...

  • 07:35Германия парламентининг туркларни қатлиомда айбловчи баёнотига Турк Дунёсидан биринчи жавоб – Озорбайжон бу баёнотни қоралади

    Кеча Германиянинг парламенти Бундестаг 1915 йили Туркияда арманилар қатлиом қилинган ҳақида ҳуқуқий кучи бўлмаган қарор, тўғрироғи баёнотни тасдиқлагач, табиий, биринчи реакция Туркия тарафидан келди. Бу ҳақда хабар берар экан, Турк Дунёси бу масалада Туркия билан бирга бўлиши кераклигини, аммо Турк Дунёсининг диктаторлари ҳозир овозларини ҳам чиқаришдан қўрқишларини тахмин қилган эдик. Тахминимиз унчалик тўғри бўлиб чиқмаганидан хурсандмиз, дейди мухбиримиз. Озорбайжон, кечаёқ бу воқеага ўз ...

02 June 2016
01 June 2016
  • 22:15Юсуф Жума: Энди ҳамма энг биринчи

    Ичи маразлар севинчи, Ичи қора, ол суюнчи. Энг биринчи шоир ўлди, Энди ҳамма энг биринчи. Улуғ талашмади ўрин, Ким билан талашсин лочин. Ҳамма ҳангги, ҳамма чивин - Энди ҳамма энг биринчи. Қофияни бешлаб ташланг, Шоҳ созини хушлаб яшанг. Бир биринг тишлаб ошанг, Энди ҳамма энг биринчи. Дафтарингиз - ич бетингиз, Ич қорангиз - бор сўзингиз, Фисқу фасод мажлисингиз, Энди ҳамма энг биринчи. Элга аъза, Сизга маъза, Сиз - энг биринчи нотоза, Сиз - энг бир...

  • 02:04Юсуф Жума: Буюк Устозим Эркин Воҳид хотирасига

    Бу очундан - ялғончидан Ўтган, улуғим, алвидо!!! Улуғларнинг йўлларини Тутган, улуғим, алвидо!!! Гап уқарми қорабошлар, Ичи тошлар, сирти лошлар. Маҳмуд Қошғарий қошига Кетган, улуғим, алвидо!!! Аҳли нодон буёқдадир, Абу Райҳон у ёқдадир. Ал Беруний ҳузурига Eтган, улуғим, алвидо!!! Аҳли тутуқ бу ёқдадир, Алп Тунюқуқ у ёқдадир. Буюк руҳлар битигини Битган, улуғим, алвидо!!! Аҳли фано бу ёқдадир, Аҳли худо у ёқдадир. Аҳли Худо этакларин Тутган, улуғим, алвидо!!! 30.05. 2016.

31 May 2016
  • 22:42Остонада Евросиё Иқтисодий Иттифоқи давлатлари раҳбарларининг йиғилиши бўлмоқда, хабарларда пичоққа илинадиган нарса йўқ

    Бугун Остонада Евросиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕИИ) давлатлари раҳбарларининг Евросиё Олий Иқтисодий Кенгаши деб аталадиган йиғилиши бўлмоқда. Унда ЕИИга аъзо давлатларнинг президентлари Нурсултон Назарбой, Владимир Путин, Александр Лукашенко, Алмазбек Атамбаев ҳамда Серж Саргсян қатнашмоқдалар. Хабарларга кўра, аввал бу раҳбарларнинг ўзларигина йиғилиш ўтказишган, кейин кенгайтирилган йиғилиш бўлган. Қозоқ ахборот воситалари асосан Нурсултон Назарбойнинг умумий шаклдаги гапларини такрорлаш билан о...

  • 22:15АҚШ элчихонаси журналист Солижон Абдураҳмоновнинг туғилган кунини нишонламоқчи

    Тошкентдаги АҚШ элчихонаси шу кунларда ўзбекистонлик таниқли журналист ва ҳуқуқ фаоли Солижон Абдураҳмоновнинг 66 ёшга тўлганини нишонлашини маълум қилган. Элчихонанинг Фейсбукдаги саҳифасида 2008 йил июнида уйдирма айбловлар билан ҳибсга олиниб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилган журналистнинг таваллуд куни унинг яқинлари ва фуқаролик жамият ваикллари иштирокида нишонланиши таъкидаланган. “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастуридан келиб чиқиб, қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар туфайли ...

  • 21:42Ўрис ихтирочига азоб берган ўзбекистонлик энага жавобгарликка тортилди

    Ногирон бўлиб қолган таниқли рус ихтирочиси Владимир Бруверга энагалик қилиб, унга муттасил азоб берган ўзбекистонлик Насиба А. жиноий жавобгарликка тортилди. Квартирада ўрнатилган видеокамерага олинган тасвирлар қаровчи касал одамни роса қийноқларга солганини исбот қилган. Москва шаҳар Тергов қўмитаси ҳамюртимиз устидан тергов ишлари олиб бормоқда. 76 ёшли таниқли совет ихтирочиси, металлургия ва аниқ ўлчов техникаси соҳасида кўплаб ихтиролар патентига эга Владимир Брувер охирги йилларда Алц...