27 May 2016
20:11 - Ўзбекистон бу йил 500 миллион кВт электр энергияси тежамоқчи
Gazeta.uz сайти хабарига кўра, 2016 йилда Ўзбекистон 500 миллион киловатт/соат электр энергияни ва 150 миллион куб метр табиий газни тежашни режалаштирмоқда. Ўзбекистон Молия вазирлиги 2015-¬2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-¬тадбирлари дастурини амалга ошириш эвазига бунга эришишини таъкидлади.

Айни пайтда бунинг учун Жаҳон банки Ўзбекистонга 100 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратган. “Саноат корхоналари энергия самарадорлигини ошириш” дея номланган ушбу лойиҳа доирасида ҳар йили 540 миллион кВтс электр энергияси ва чорак миллиард куб метргача табиий газни иқтисод қилиш мумкин.