28 May 2016
22:19 - GM-Ўзбекистон қўшма корхонаси янги авлод автомобилини тақдим қилди, унинг нимаси янги, кичкиналигими?

Ўзбекистонда хабарга арзийдаги биттагина янгилик бор. У ҳам бўлса, кеча Chevrolet Nexia автомобилининг гўёки янги авлод модели жамоатчиликка тақдим қилингани. Янги автомобилда аввалгиларида бўлмаган – болалар ўриндиқларни мустаҳкамлагичлар, ҳайдовчи учун хавфсизлик ёстиғи каби нарсалар бўлармиш. Аввалги автомобиллардан шулар ҳам йўқ бўлган бўлса, уларнинг Қўқон аравадан нима фарқи бор эди?

Бу янги автомобилнинг кўзга кўриниб турган биттагина янгилиги бор – унинг кичкиналиги. Бундай аравачани Европа ва АҚШга обориб ўйинчоқ сифатида тақдим қилса ҳам бўлаверади.

Ўзбекистонда ўртача ойлик Қозоғистондан 8 баравар камлиги, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишини ҳисобга олсак, ким билсин, бу ўйинчоқ автомобиль ўзбекларнинг ҳамёнига лойиқ эканлигини тан олиш лозимдир. Алдагани ўзбек яхши деганларидек, бизга шунақаси ҳам бўлаверади.

Дарвоқе, янги автомобиль яқинда чиқаришга бошланиши айтилса ҳам, унинг нархи ҳали белгиланмабди.