28 May 2016
21:17 - Қизиқ: Парчаланиш йўлидан кетаётган Россия Президенти Владимир Путин бугун ҳаж қилмоқда
Кеча икки кунлик расмий ташриф билан Юнонистонга келган Россия Президенти Владимир Путин бу ерда мамлакат Президенти Прокопис Павлопулос ва Бош вазири Алексис Ципрас билан учрашиб, улар билан икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқлар ва инвестицион ҳамокрлиги билан боғлиқ масалларни муҳокама қилгани рус ахборот воситаларида хабар қилинмоқда. Музокаралар натижасида бир қатор соҳаларга оид бир даста давлатлараро ҳужжатлар имзоланибди. Кеча Россия ва Юнонистон ўртасида қандайдир сиёсий декларация ҳам имзоланибди, аммо унинг тафсилотлари, у кимлар тарафидан имзоланганини тушуниш ҳам қийин.

Бугун Владимир Путин партирах Кирилл билан биргаликда насронийликнинг учта оқимидан биттаси бўлган православиенинг энг муқаддас жойи ҳисобланадиган, Юнонистоннинг Эгей денгизи бўйида жойлашган Афонга келиб, мусулмончасига айтсак ҳаж қилди. Бу йил Рус подшоҳларининг (монархларининг) Афонга биринчи келишининг 1000 йиллиги нишонланмоқда экан.

Кўринишидан, Юнонистонга расмий ташриф билан келиш баҳонагина бўлган, Путиннинг асл мақсади – Россиянинг жорийдаги подшоҳи сифатида минг йиллик анъана давом этаётганини намойиш қилишдан бошқа нарса эмас.

Маълумки, парчаланиш йўлидан кетаётган Россиянинг бутунлигини сақлаб қолиш учун КГБчи-атеист Владимир Путин православ динидан фойдаланиш, очиғини айтсак, ўрта асрларга қайтиш йўлидан бошқа нарса тополмагани диққатга сазовордир. 21 асрда ўрта асрларнинг усуллардидан бошқа қуроли қолмаган бечора Путиннинг аҳволи чатоқлиги шундан ҳам кўриниб турибди.

Путин янги политтехнологиялар ихтиро этишга қодир эмас эканми, демак, Россиянинг парчаланиши муқаррар.

Расмда – фақат подшоҳларга рамзий маънода ўтиришга рухсат бериладиган ибодотхона бош рухонийсининг курсисига Путин ўтирган пайт. Унинг кўзларига қаранг. АҚШ Сенатори МакКейин бу кўзларга қаралса, учта харф – КГБ кўринишини айтган эди. Сиз нима кўраяпсиз?