Кундалик хабарлар - 25 May 2016
01:03Туркияда ҳамма нарса алғов-далғов: Мухолифатдаги Миллиётчи Ҳаракат Партиясининг қурултойи суднинг қарори билан мажбуран ўтказилади
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Туркияда ўтган йили 1 ноябрда ўтказилган навбатдан ташқари парламент сайловларида мухолифатдаги Миллиётчи Ҳаракат Партияси 10 фоизли тўсиқдан зўрға ўтибгина Туркия Буюк Миллат Мажлисига киролганидан кейин, партия ичида ички кураш оловланди. Партия раиси Давлат Боғчалига мухолиф бўлган партия аъзолари партия Уставининг ҳамма талабларини бажариб ва керакли ҳужжатларни тайёрлаб, навбатдан ташқари қурултой чақириш талабини ўртага қўйдилар. Аммо, Давлат Боғчали бу та...
21:45Истанбулда Дунё Инсонпарварлик Саммитидан фойда чиқмади шеклилли, Ражаб Эрдўғон йиғи-сиғи қилмоқда, аммо масаланинг илдизига қарамаяпти
Истанбулда БМТ тарафидан ўтказилган икки кунлик Дунё Инсонпарварлик Саммити бугун ишини тамомларди. БМТ Бош Котиби Пан Ги Мун ва Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон саммит битгандан кейин биргаликда матбуот конференцияси ўтказганлари Туркия ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда. Хабарларда Пан Ги Муннинг “сўнги 15 йил ичида инсонпарварлик ёрдамига муҳтожлик 12 баравар ошиб, 245 милларда долларга чиқди, минг афсуски, дунёда кризислар давом этаверадиганга ўхшайди” деган сўзларигина келтирилган. ...
20:28Бувайдалик Ҳувайда момо 121 ёшини нишонлабди, нега бу воқеа жаҳон рекордлари рўйхатларида ўз аксини топмаяпти?
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Фарғона вилояти Бувайда туманида истиқомат қилиб келаётган Ҳувайда Умарова 121 ёшини нишонлабди. Фуқаролик паспортига кўра, 1895 йилда туғилган момо 3 асрни кўрган, аммо ҳамон тетик ва бардам. Албатта, паспортлаштириш даврида англашилмовчиликларга йўл қўйилгани ҳисобга олинса, момонинг асл ёши камроқ чиқар, аммо нима бўлганда ҳам табаррук ёшдаги онахон соғ бўлсинлар. Ҳувайда момо ўзбек матбуотида тилга олинаётган табаррук ёшдаги учинчи аёлдир. Аввал хоразмлик Мом...
19:52ШҲТ саммитини ўтказиш учун Ўзбекистон 50 дона Cadillac автоулов харид қилибди
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарори билан шу йилнинг 23-24 июнь кунлари Тошкентда ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси иштирокчиларини олиб юриш мақсадида 50 дона Cadillac автомашинаси харид қилинибди. Расмий хабарларга кўра, Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳридан келтирилган мазкур автоуловлар АҚШда ишлаб чиқарилган ҳамда қиммат брэндлар ҳисобланади. Ўзбекистон ҳукумати гаражида шу пайтгача бу турдаги автоуловлар мавжуд эмас экан. Шу пай...
- 19:11Кеча Хитой ташқи ишлар вазирини қабул қилган Президент Ислом Карим бугун Россия вазири билан учрашди
Ўзбекистон Президенти Ислом Карим бугун Оқсаройда Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди. Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигига кўра, учрашувда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболи, халқаро сиёсатга доир долзарб масалалар муҳокама этилибди. Ўзбекистон раҳбари Россия ташқи ишлар вазирини Тошкентга келгани билан табриклабди, шу йилнинг апрель ойида Кремлда Путин билан музокаралари якунларига...
01:33Истанбулда Дунё Инсонпарварлик Саммити иш бошлади
23-24 май кунлари Истанбулда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тарафидан Дунё Инсонпарварлик Саммитининг биринчиси ўтказилиши, унга 125 давлат вакили келиши, улардан 50 нафари давлат президентлари ёки бош вазирлари бўлиши ҳақида 16 майда “Ҳаракат” ҳам хабар берган эди. Кеча бу саммит иш бошлади, кечқурун Истанбулдаги машҳур Долмабоғча саройида Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон саммит иштирокчилари учун зиёфат берди (расмда). Аммо, туркларнинг хабарларидан бу саммитга юқори даражали жаҳон лидерларид...
00:55Бечора Ислом Карим Хитой ташқи ишлар вазирини қабул қилди ва Хитой раҳбарининг Ўзбекистонга расмий ташрифини олқишлади
Аввалги хабарларимиздан маълумуки, июнь ойи бошида Тошкентда бўладиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитидан олдидан, аниқроғи, кеча Тошкентда ШҲТга крувчи давлатлар ташқи ишлари вазирларининг анаънавий йиғилиши ҳам бошланиши керак эди. Бу йиғилишда қатнашиш учун Хитой ташқи ишлари вазири Ван Иннинг Тошкентга келишини маҳаллий ахборот воситалари расмий ташриф деб баҳолашлари масхабарабозликдан бошқа нарса эмас. Аммо, Хитой Халқ Республикаси раиси (президенти деса ҳам бўлаверади) Си Цзиньпинни...
21:36Европарламентнинг раиси Эрдўғон ҳақида гапирар экан “дикторлик” ўрнига “бир одамнинг давлати” сўзларини ишлатибди. Бу ҳақда мусулмонларнинг ўзи қачон ўйлашга бошлашади?
Немисларнинг Deutsche Welle газетаси Европа Иттифоқининг қонунчилик органи - Европа Парламенти (Европарламент) раиси Мартин Цулцнинг Туркияда бўлаётган воқеалардан келиб чиқиб ва Президент Ражаб Эрдўғонни назарда тутиб, Туркия “бир одамнинг давлати”га айланиш йўлидан кетаётгани ҳақидаги сўзларини кельтирди. Табиий, гап Туркия Эрдоғон раҳбарлигида диктатурага айланаётгани ҳақида кетмоқда. Европаликлар бу ҳақиқатни эндигина тушунишга бошлаётганлари жуда қизиқ, дейди мухбиримиз. Ваҳола...
- 20:02В ФРГ возросло число нападений на мигрантов
За прошедший год в Германии более чем на 40% выросло число тяжких преступлений, которые были совершены в отношении мигрантов на почве национальной неприязни, сообщает МВД страны. Ведомство зафиксировало 1 тыс. 485 подобных преступлений в 2015 году. Годом ранее это число составило 1 тыс. 29 преступлений. Также МВД Германии сообщило, что в 2015 году с 5 тыс. 858 до 10 тыс. 773 увеличилось число инцидентов в широкой категории «преступлений на почве ненависти», включающей преступления ...
18:13Туркия Бош вазири истеъфога кетди, Ражаб Эрдўғон янги ҳукумат қуришни ўз партиясининг янги раисига топширди. Ўзбекларга дарс бўлсин!
Ҳамма нарса кутилганидек бўлмоқда. Кеча Президент Эрдўғон расман бўлмаса ҳам феълан раҳбари бўлган ҳокимиятдаги исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партиясида расмий раис ўзгарди. Аввалги раис, айни пайтда Бош вазир ҳам бўлган Аҳмад Довудўғли Эрдўғоннинг талаби билан раисликдан кетди ва кеча партиянинг қурлтойида шу пайтгача парламент аъзоси ва айни замонда Tранспорт, денгизчилик ва хабарчилик вазири ҳам бўлган Бинали Йилдирим бир овоздан партия раиси этиб сайланди. Қурултой битар-битмас, Аҳмад ...