Кундалик хабарлар - 31 May 2016

  • 21:28Чагаев ва Браун жанги бўлмаган деб ҳисобланди

    Бокс бўйича WBA таснифидаги энг оғир вазн тоифасида жаҳон чемпионлиги камари учун ўзбекистонлик Руслан Чагаев ва австралиялик Лукас Браун ўртасида Грозний шаҳрида ўтказилган жанг натижалари бекор қилинди. Бу ҳақда WBA президенти Гилберто Мендоса эълон қилди. Жанг натижалари бекор қилинишига Браун қонида топилган доппинг сабаб бўлган. Шунингдек, Браун олти ойга бокс мусобоқаларидан ҳам четлатилди. Чеченистон пойтахти Грознийда ўтган ойда бўлиб ўтган жангда Лукас Браун Ўзбекистон номидан рин...

  • 20:31Эркин Воҳид Чиғатой қабристонида тупроққа берилди

    Кеча 80 ёшида вафот этган Ўзбекистон Халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов бугун пешинда Чиғатой қабристонида тупроққа берилди. Жаноза намози Тошкентдаги Форобий (cобиқ Чиғатой) қабристони ёнидаги Чиғатой масжидида ўқилган. Маросимга Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиё бошчилигидаги бир гуруҳ ҳукумат ва жамоат арбоблари келибди. Эркин Воҳидов 1936 йилнинг 28 декабрида Фарғона вилояти Олтиариқ туманида ўқитувчи оиласида дунёга келган. Воҳидовлар оиласи 1945 йилда Тошкентга кўчиб келга...

  • 20:08Қамоқдаги ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзамжон Фармоновнинг онаси вафот этди

    Бугун, 31 май куни Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли, Жаслиқ лагерида жазо муддатини ўтаётган Аъзамжон Фармоновнинг онаси Раъно ая 70 ёшида узоқ кечган хасталикдан сўнг вафот этди. Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти матбуот хизматига кўра, Раъно аянинг вафоти муносабати билан жамият Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш Бош бошқармасига мурожаат қилиб, Аъзам Фармоновнинг онаси маъракаларида қ...

  • 19:35Россия Курил оролларини Японияга ва Қрим билан Донбассни Украинага қайтармоқчи эмас

    Ўрисларнинг оммавий ахборот воситалари Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Комсомольская правда” газетасинингс сайтидаги жонли экран орқали айтган гапларни тарқатиш билан машғуллар. Буни тушунса бўлади, чунки, кўринишидан Сергей Лавров Президент Путиннинг топшриғи билан айнан давлат раҳбари даражасида айтиладиган гапларни гапирган. Сергей Лавров айтган гапларнинг энг муҳими шундан иборатки, Россия Японияга Иккинчи жаҳон уруши пайтида босиб олинган Курил оролларини ва 2 йил аввал тўғридан-тўғр...

  • 15:31Халқаро ташкилот “Ҳаракат”дан ҳам олдинга кетди ва Россияда ишлаётган ўзбекларни мардикор эмас, қул деди

    “Маълумки, “Ҳаракат” Агентлиги ўз хабарларида Россияда ишлаётган юз минглаб ўзбекларни мардикор деб айтайди. Бу нарса кимларгадир ўзбекларни каситиш ва ҳатто ҳақоратлашдек бўлиб кўриниши мумкин. Аммо, бу ҳақиқатни ҳеч ким инкор этолмади. Бундан ташқари, биз ўзбек мардикорларининг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояланмаганларини айтиб келамиз ва шу билан уларнинг мақоми қулларга яқинлигига ишорат қиламиз. Халқаро ташкилот - The Walk Free Foundation (Эркин Юр Фонди) дунёнинг 167 мамлакатида “замонавий қ...

30 May 2016
  • 21:12Ўзбек халқининг атоқли адиби Эркин Воҳид оламдан ўтди. Унинг хато гуноҳларини миллат ва Оллоҳ кечирсин!

    30 май куни соат 20.20 да Тошкент шаҳридаги ҳукуматга қарашли 1-сонли стационарда Ўзбекистон Халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳид 80 ёшида оламдан ўтди. Шоир қарийб ярим йилдан бери тўшакка михланган, сўнгги пайталарда 3 марта инсультни бошдан кечирганди. Ўтган асрнинг 70-йилларида шоирнинг “Ўзбегим” қасидаси миллий мадҳия даражасига кўтарилган, 90-йилларда эса у ўзбекларнинг илк миллий озодлик ҳаракати “Бирлик” сафларида фаол эди. Аммо, минг афсуски, кейинчалик у миллий ҳаракатла...

  • 20:08Хоразмда ширакайф милиция ходимлари фуқарони дўппослади

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг бугунги релизида ана шу воқеалар хроникаси тилга олинади. Маълум бўлишича, Хоразм вилояти Хива тумани Янгиобод шаҳарчасида яшовчи Меҳрибон Каримованинг фарзандларини шу йилнинг 18 апрель куни Хива тумани ҳудудида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг ширакайф ходимлари дўппослашган. Хива тумани Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Маркази хулосаларига кўра, милиция ходимларининг тан жароҳат етказгани тиббий маълумотномалар билан тасдиқланган. Аммо Хоразмд...

  • 19:25Ўзбекистон томони қозоқ молиячиларининг чегара ёпилгани ҳақидаги иддаосини масхарабозлик руҳида рад қилди

    Sputnik интернет нашрининг ёзишича, Ўзбекистон Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси Қозоғистон билан давлат чегарасидаги ўтказиш пунктини Ўзбекистон томони ёпиб қўйгани тўғрисидаги маълумотни рад қилди. Ҳолбуки, Қозоғистон Молия вазирлиги Ўзбекистон томонининг бир тарафлама чегараларни ёпгани хусусида аниқ-тиниқ маълумот берганди, улар “Ҳаракат”нинг 26 майдаги хабарида ҳам тилга олинган. Ўзбекистон тарафидан берилган баёнотга кўра, 20 – 22 май кунлари юк автомашиналарини ўтказиш айнан Қозоғис...

  • 19:10АҚШ долларининг расмий курси ошди, “қора бозор”даги курси мўътадил

    Ўзбекистон Марказий Банки 2016 йил 31 майдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини жорий этди. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2924 сўм 63 тийин этиб белгиланди. Бу эса сўнгги марта белгиланган курсга нисбатан 5 сўм 28 тийинга кўпдир. Хорижий валюталарининг реал қийматларини ифода этувчи “қора бозор”да эса нисбатан турғунлик сақланиб қо...

  • 18:32Пахта чопиғига чиқмаганлар “ватан хоини”ми?

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти навбатдаги пресс-релизини ана шундай номлаган. Жамиятга Тошкент вилояти Бўка тумани Г. Азаматов жамоа хўжалигидаги 6-сонли умумтаълим мактаби директори Шамсиқамар Абдукаримова педагогика кенгашида: “Ким баҳорги дала ҳашарларидан бўйин товласа, ватан хоини!” дегани ҳақидаги мактуб келиб тушибди. Бу хусусдаги ўқитувчиларнинг шикоят хатида кунлик пахта чопиғига чиқмаётган мактаб ўқитувчиларининг сиқувга олинаётгани таъкидланади. “Икки яшар эмизикли б...