Кундалик хабарлар - 22 April 2014
07:42Нурсултон Назарбой Ички ишлар вазирлиги қўшинларини Миллий Гвардияга айлантирди
Президент қароргоҳи Оқўрданинг матбуот хизматига асосланиб тарқатилган бир неча сатрли хабарда билдирилишича, давлат раҳбари 21 апрелда қонун имзолаб, Ички ишлар вазирлигининг ички қўшинларини Миллий Гвардияга айлантирибди, аммо Миллий Гвардия Ички ишлар вазирлигининг таркибида қолаверади. Мақсад нима эканлиги, Ички қўшинлар билан Миллий Гвардиянинг фарқи нимада эканлигини, табиий, бу хабардан тушуниб бўлмайди. Нима бўлганда ҳам, Украинадаги воқеалардан кейин Нурсултон Назарбой тўхтамасдан...
07:18Россия фуқаролиги олишни осонлаштирувчи ва муҳожирларнинг ҳуқуқий мақомини аниқлаштирувчи қонунлар кучга кирди
Рус ахборот воситалари Кремлнинг матбуот хизматига асосланиб хабар қилишларича, кеча Президент Путин Россия фуқароси бўлишни осонлаштирувчи қонунга қўл қўйибди. Осонлаштирилган схема бўйича фуқаролик олиш ҳуқуқи қариндошлари Россияда ёки Россия империясида ёки унинг давомчиси бўлган СССРда яшаган одамларга берилади. Табиий, улар ҳозир Россияга кўчиб келсалар. Бундайлар ҳозир яшаётган давлатларининг фуқаролигидан воз кечишлари керак. Биронта одамнинг рус тилли эканлиги хусусидаги қарор махс...
23:17Ниҳоят японлар ҳам Абдураҳим Пўлатнинг маслаҳатларига қулоқ солишга бошлашибди
Маълумки, Япониянинг аввал СССР, ҳозир Россия Федерацияси билан ҳудудий жанжаллари бор. Россия Иккинчи жаҳон уруши даврида босиб олинган Курил оролларини ўзиники ҳисобайди, Япония эса, сал кам 60 йилдан бери уларнинг қайтарилишини талаб қилиб келади. Лекин, шу ҳам маълумки, японлар бу муаммони кескинлаштирмасдан, узоқ вақт ўтса ҳам, уни тинч йўллар билан қадамма-қадам ҳал этиш тарафдори эканликлари кўриниб турарди. Руслар эса, ўзбекларнинг “андишани отини қўрқоқ дейдилар” мақолидан келиб чиқ...
- 21:25Яманда қароқчилар олиб қочган шифокор ростдан ҳам ўзбек экан
Ямандаги шифохонадан шу йилнинг 13 апрелида ўғирлаб кетилган ўзбекистонлик шифокор озод қилингани ҳақида кеча хабар берар экан, у ўзбек бўлса керак, чунки, фақат ўзбекгина пул топиш учун ҳозир фуқаролар уруши кетаётган жойга ҳам боришга тайёр, деган эдик. Бугунги хабарлардан маълум бўлишича, ўзбекистонлик доктор деб айтилаётган одам Мўмин Солиев исмли ўзбек экан. У ҳозир Мариб вилоятидан пойтахтдаги касалхонага олиб келинган. Қабила вакиллари ҳукуматга босим ўтказиш мақсадида исми ҳам Мўмин б...
20:45Бойсун тумани ҳокими Панжи Тангриев ҳибсга олинди
Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ҳокими Панжи Тангриев МХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ҳибсга олинди. Ҳоким ҳозирда МХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси тергов изоляторида сақланмоқда. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг коррупцияга оид жиноятлари доирасида тергов олди ҳаракатлари бошланган. Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида туғилган Панжи Тангриев 2009 йилга қадар Сурхондарё вилояти ҳокимнинг биринчи ўринбосари, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошли...
20:12Ўзбекистонда автомобиль йиғиш ҳажми ошди, бу ўзбеклар автомобилга етди дегани эмас
Эртага, 22 апрелда “Ўзэкспомарказ”нинг ExpoHotel меҳмонхонасида “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси тарафидан биринчи Тошкент автомобил коференцияси ўтказилади ва саноат ярмаркаси очилади, дейилади бугун тарқатилган хабарларда. Саноат ярмаркасида машинасозлик, электортехника ва авиациясозлик саноатнинг маҳсулотлари намойиш қилинади. Шу муносабат билан матбуотга баёнот тарқатган “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси 2014 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонд...
19:12Испания Ташқи ишлар вазири Ислом Карим қабулида бўлди. У мамлакатда элчимиз бўлган, ҳозир уй қамоғида ўтирган масхарабоз Фуҳушанинг тақдири билан қизиқдими?
Бугун тарқатилган расмий хабарларда айтилишича, Президент Ислом Карим Испания Қироллигининг ташқи ишлар ва ҳамкорлик вазири Хосе Мануэль Гарсиа-Маргальони қабул қилган. Улар суҳбат чоғида ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва устувор йўналишлари, халқаро ҳаёт, жумладан, Афғонистондаги вазият билан боғлиқ минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик масалалари атрофлича муҳокама қилишибди. Хабарнинг мазмунидан кўринишича, учрашувнинг муҳим нуқтаси - Ўзбекистонда қўлланилаётгани учун Испаниянинг “Тал...
13:46Ўзбекистоннинг бу йилги уч ойлик ЯИМ миқдори эълон қилинди? Аҳволимиз дабдала. Ислом Карим дарҳол истеъфога кетиши керак! (Тузатилган вариант)
Ўзбекистон режими йиллардан бери мамлакат иқтисодининг асосий кўрстагичи бўлган Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ҳажмини ўз халқидан яшириб келарди. Сабаб – бизда Киши бошига ЯИМ Қозоғистонга қараганда 8 баравар кам эканлигида, Ўзбекистон қўшни мамлакатга нисбатан қашшоқ давлат эканлигида. Аҳолининг ўртача ойлиги ҳам айнан ЯИМ ҳажмига тўғри пропорционал бўлгани сабабли, қозоқлардан ўртача ойлигимиз таҳминан 8 баравар кам эканлигида. “Ҳаракат” Агентлиги биринчи бўлиб, ЯИМ ҳажми бўйича ...
10:17Афғонистонда президент сайловларидаги бюллетенларнинг ярми саналди, Абдулла Абдуллоҳ биринчи ўринда мустаҳкаманмоқда
5 апрелда ўтказилган сайловларда иштирок этаган 13 номзод ичида Абдулло Абдуллоҳ (расмда) ва Ашраф Ғани фаворит эканлигини жаҳон агентликларига асосланиб биз ҳам хабар қилган эдик. 14 апрелда бюллетенларнинг 10 фоизи саналганда онаси тожик бўлган Абдулла Абдуллоҳ 41,9% овоз билан биринчи ўринда, Афғонистондаги ўзбеклар лидери Абдурашид Дўстим тарафидан қўллаб-қувватланган Ашраф Ғани эса 37,6% овоз билан иккинчи ўринда эканлиги маълум бўлганди. Кеча Reuters Агентлиги бюлетенларнинг сал кам 50 ...
03:19Нурсултон Назарбой Пасхадан ҳам четда қолмайди
Кеча насронийларнинг асосий байрамларидан бири Пасха (Исо пайғамбарнинг тирилиш ва Тангри олдига учиб кетиш куни) нишонланди. Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой насронийларга бу байрам муносабати билан ўз табрикномасини эълон қилди. Аммо, бу билан чекланмасдан кеча Олмотадаги Свято-Вознесенск черковига ташриф буюрди, бу ердаги насронийларни байрам билан шахсан табриклади ҳамда Остона ва бутун Қозоғистон Митрополити Александрнинг қўлидан Пасха тухумини олди, дейилади Президентнинг Оқўрда ...