21 April 2014
03:19 - Нурсултон Назарбой Пасхадан ҳам четда қолмайди

Кеча насронийларнинг асосий байрамларидан бири Пасха (Исо пайғамбарнинг тирилиш ва Тангри олдига учиб кетиш куни) нишонланди.

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой насронийларга бу байрам муносабати билан ўз табрикномасини эълон қилди. Аммо, бу билан чекланмасдан кеча Олмотадаги Свято-Вознесенск черковига ташриф буюрди, бу ердаги насронийларни байрам билан шахсан табриклади ҳамда Остона ва бутун Қозоғистон Митрополити Александрнинг қўлидан Пасха тухумини олди, дейилади Президентнинг Оқўрда қароргоҳидан тарқатилган хабарда.

Черкoвдаги нутқида бу йил католиклар ва православлар Пасхани бир кунда байрам қилишаётганини урғулаган Нурсултон Назарбой, қозоғистонликлар бир-бирларига толерант/чидамли бўлишлари кераклигини ҳам алоҳида таъкидлабди.