22 April 2014
07:42 - Нурсултон Назарбой Ички ишлар вазирлиги қўшинларини Миллий Гвардияга айлантирди
Президент қароргоҳи Оқўрданинг матбуот хизматига асосланиб тарқатилган бир неча сатрли хабарда билдирилишича, давлат раҳбари 21 апрелда қонун имзолаб, Ички ишлар вазирлигининг ички қўшинларини Миллий Гвардияга айлантирибди, аммо Миллий Гвардия Ички ишлар вазирлигининг таркибида қолаверади.

Мақсад нима эканлиги, Ички қўшинлар билан Миллий Гвардиянинг фарқи нимада эканлигини, табиий, бу хабардан тушуниб бўлмайди.

Нима бўлганда ҳам, Украинадаги воқеалардан кейин Нурсултон Назарбой тўхтамасдан давлат тизимида турли ўзгартиришлар қилиб ётгани кўриниб турибди. Уларнинг ҳаммасидан мантиқ топиш осон иш эмас.