Кундалик хабарлар - 26 April 2014
- 01:22Бу ҳафта Нью-Йоркдаги фондлар биржасида бироз тушиш бўлди, аммо бунинг сезиларли зарари бўлмайди
Ўтган ҳафта Нью-Йоркдаги биржа бекилганда, ҳафта бўйича ортиб борган Dow Jones индекси 16408 да тўхтаган эди. Бу ҳафта у зиг-загли ҳаёт кечирди, амма кеча жума куни бўлган 140 поғона тушиш туфайли аввалги ҳафта натижасидан пастда тўхтади, энди у 16,361 га тенг. Яъни, бу ҳафта биржада бироз тушиш бўлди – 37 поғонага. Dow Jones индексининг ортиши акциялар нархининг ошиши, унинг тушиши - акциялар нархининг тушиши демакдир. Демак, катта компаниялар ва ўз пулларини банкда эмас, фондлар биржаси...
22:22Илмсиз археолог Амриддин Бердимурадовнинг валдирашлари ва ўзбеклар миллат сифатини тезроқ тиклашлари кераклиги ҳақида
Мавжуд режимнинг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири 12news.uz сайти ЎзА агентлигига асосланиб билдиришича, Ўзбекистон Фанлар Академияси таркибидаги Археология Институти директори, тарих фанлари кандидати Амриддин Бердимурадов бизнинг ўлкада кўп уруш ва вайронагарчиликлар бўлгани сабабли, илмий-маданий меросимизнинг катта қисми бутунлай йўқ бўлганини айтганмиш. Мисол сифатида 973-1048 йиллари яшаган Абу Райхон Беруний минг йил аввал Атлантик океанининг ғарбида қитъа ва ороолар борлигини тахми...
19:06Туркия Конституцион Судининг раиси исломчилар ҳокимиятини шокка туширди, ўзбеклар сабоқ олиши керак
Бугун Конституцион Суднинг 52 йиллик куни муносабати билан ўтказилган тантали мажлис ҳозир ҳокимиятда бўлган исломчиларни шокка туширибди. Туркиянинг энг кўп ўқиладиган “Миллиёт” газетасининг сайтида бу ҳақдаги хабарига Конституцион Суд раиси Ҳошим Қиличнинг нутқидан кейин минбардан тушиб кетаётганда, шок тушган Бош вазир, айни замонда, исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси раиси Ражаб Эрдўғон, Парламент раиси Жемил Чичек ва Президент Абдуллоҳ Гулларнинг расми илова қилинган эди. Аммо, ...
17:07“Араб Давлатлари Лигаси + Марказий Осиё + Озорбайжон” 1-чи Иқтисодий Форуми Эр-Риёдда бўлади
Марказий Осиё ва Озорбайжон бўйлаб саёҳатга чиққан Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирининг иқтисод ва маданият ишлари бўйича ўринбосари Юсуф ас-Саауд бугун Остонда Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Эрлан Идрисов билан учрашиб, айнан шу Форумни ўтказиш масалаларини муҳокама қилди, дейилади Казинформ тарқатган хабарда. Форум Саудиянинг пойтахти Эр-Риёдда 13 майда ўтади, унинг ишида Араб Давлатлари Лигаси ва Марказий Осиё давлатлари ҳамда Озорбайжоннинг ташқи ва иқтисодий ишларга маъсул бўлган ваз...
14:16Абдураҳим Пўлат: Россия Учинчи Жаҳон Уруши бошлашни эмас, жаҳонни ўзи билан йўқ қилишни ўйламоқда
Украина Бош вазири вазифасини бажарувчи Арсений Яценюкнинг “Дунё ҳали Иккинчи Жаҳон Урушини унутгани йўқ, Россия эса Учинчи Жаҳон Уруши бошламоқчи, Украинада ҳарбий қарама-қаршилик чиқариш Европани урушга олиб келади” деган сўзлари Reuters агентлиги тарафидан тарқатилди. Украинанинг ўзи бундай конфликт чиқаришни хоҳламайди ва жузий масалаларда чекинишга тайёр. Мана битта мисол. Кеча Украина Инчки ишлар вазирлигининг қўшинлари Донецк вилоятининг Словянск шаҳри атрофига рус федералист-террорист...
12:40Ўзбекча масхарабозлик: Йиллар ва кунларга Ислом Карим ном берарди, энди бу ваколат Шавкат Мирзиёга ўтибди
Ўзбекистон иқтисодини чўктираётган, ўзбекларни мардикорлар миллатига айлантирган Ислом Карим жазоланиши кераклигини “Ҳаракат” Агентлигининг мухбир ва экспертлари тўхтамасдан такрорлайвергач, Ислом Карим ўзини қутқариш учун яқинда баъзи ваколатларини гўёки ҳукуматга берувчи қонун чиқартирган эди. Табиий, ҳамма ваколатлар диктаторда қолаверади, аммо ахир бир кун Ислом Карим устидан суд бошланса, у “Фалон қонунга кўра, иқтисодга жавобгар Шавкат Мирзиё эди”, деб ўзини оқлашга ҳаракат қилади. Аммо...
19:13Украинадаги воқеаларнинг марказига айланган Славянскни федералист/сепаратистлардан тозалаш тўхтатилди, Абдураҳим Пўлат буни тўғри қадам дейди
Украина ҳукумати Пасха муносабати билан Украинанинг жанубидаги волоятларни Россия тарафидан тузилган ва бошқарилаётган сепартист-террористлардан тозалаш ҳаракатини вақтинчи тўхтатиб қўйганди. Ҳозир бу ҳаракатлар қайтадан бошланган. Масалан, бугун Славянск шаҳридаги руспараст жангарилар тарафидан қурилган 3 та блокпост йўқ қилинди, жангарилардан 5 киши ўлдирилди. Россия дарҳол Украина чегарасига яқинига аллақачон олиб келинган ҳарбий кучларини оёққа турғазди. Уларнинг Украинага ҳужум қилиш эҳт...
- 17:27Интернет АҚШ “Марказий Истиҳборот Агентлиги”нинг лойиҳаси деган Путин ақлдан озаётганга ўхшайди, Ислом Карим аллақачон озиб бўлган
АҚШнинг энг машҳур газаталаридан бири Washington Post Россияда бўлаётган воқеаларни “Совет баҳори”, яъни Совет тузумини тиклаш ҳаракатлари деб баҳоласа, машҳурликдан ундан қолишмайдиган New York Times газетаси Россияда Украинадаги воқеалар ҳақида ёлғон хабарлар тарқатилаётганини урғулайди. Шуни унутмаслик керакки, русларнинг хабарлари Россиядан ташқарига кам чиқади. Аммо, АҚШ ва Европанинг машҳур газеталарини ҳозир Интернет орқали дунёнинг ҳар бир ерида ўқишади. Ва бу нарса ҳозир русларни ка...
16:47Ходорковский: Мы можем и хотим вместе решать самые сложные задачи, которые ставит перед нашими народами жизнь
(В Киеве начал работу конгресс «Украина-Россия: диалог». Вступительное слово Михаила Ходорковского) Дорогие друзья и коллеги. За последний месяц самый задаваемый мне вопрос был: А зачем проводить нашу конференцию? Как это поможет Украине, которая сегодня оказалась, пожалуй, в самом сложном положении за всю историю своей государственной независимости? Как на это посмотрят наши сограждане в России? У меня на это обычный ответ, который помогал мне 10 долгих лет: делай что должен, и б...
23:07Арманилар 1915 йилда гўёки турклар тарафидан қатлиом қилингаларини хотирламоқдалар, Туркия Бош вазири уларга таъзия изҳор қилди
Бугун армани миллатчиларининг Дашнакцутюн партияси гўёки арманиларнинг 1915 йилда турклар тарафидан геноцид қилинганининг 99 йиллигини хотирлаш мақсадида Ереван марказида 10 минг кишилик митинг ўтказгани, митинг Туркия байроғини ёқишдан бошланганини арманиларнинг panorama.am сайти хабар қилди. Расман хотира ҳафтаси эртага бошлаланди. Арманилар 1,5 млн армани ўлдирилганини иддао қилишади. Маълумки, армани геноциди жаҳоннинг 20 га яқин давлати тарафидан расман тан олинган. АҚШнинг 50 та штатид...