Кундалик хабарлар - 06 July 2017

  • 09:53Яхши хабар: Ўзбекисон ва Қозоғистон ўртасидаги бир неча чегара пунктлари қайта очилди

    Бундан 10 йилча аввал ёпиб қўйилган Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги постлар қайта очилди. Қозоғистон ва Ўзбекистон чегараолди божхона органлари вакиллари учрашувида "Сирдарё" ва "Целинный" чегара ўтказиш пунктлари очилгани эълон қилинди. Бундан ташқари, томонлар "Казигурт", "Қоплонбек" ва "Атамекен" чегара ўтказиш пунктларини кечаю кундуз ишлаш режимига ўтказиш ҳақида келишиб олишди. Бунга қадар бу пунктлар фақат кундузи ишларди. Шунингдек, Қозоғистон ҳудудидаги постлар мунтазам равишда...

  • 09:27Навбатдаги масхарабозлик: Шовот тумани ҳокими ишдан олинибди, Шавкат Мирзиё қаерда?

    Кеча Хоразм вилояти Шовот тумани ҳокими Тўлибой Ўтамурат ишдан олинди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги «Халқ билан мулоқот» гуруҳи ёзмоқда. Маълум бўлишича, 2014 йил сентябрь ойидан бери тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётган ҳоким аҳоли мурожаатлари билан ишлашда сусткашликка йўл қўйгани учун лавозимидан айрилган. «Тўлибой Ўтамурат аҳоли мурожаатлари билан ишлашда камчиликларга йўл қўйган, чунки у кейинги вақтда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш ўрнига уларни четлаб ўтишга ...

  • 08:27Машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилоти Human Rights Watch Ўзбекистонга қайтиши мумкинлиги ва вазиримз Абдулазиз Комилнинг саводсизлиги ҳақида

    Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Кoмил кеча Халқаро Пресс-клубдаги жонли мулоқотда Human Rights Watch (АҚШдаги инсон ҳақ-ҳуқуқларини кузатиш ташкилоти – “Ҳаракат”)) ва шу каби турли халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар Ўзбекистонга қайтиши мумкинлигини маълум қилди. Вазирнинг таъкидича, Human Rights Watch каби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар Ўзбекистонда фаолият олиб боришни қайта тиклаш бўйича қизиқиш билдирмоқда. Яқинда мазкур ташкилот раҳбари Ўзбекистон ...

05 July 2017
04 July 2017
  • 21:18Шавкат Мирзиёнинг ошкоралик сиёсати иш бошлади: Тошкентда 2 июлдаги 8 автоҳалокатда 9 киши жароҳатланиб, 2 киши оламдан ўтгани хабар қилинди

    Ҳаромий Ислом Карим диктаторлик қилган йиллари Ўзбекистонда ҳеч қандай автоҳалокатлар бўлмасди. Бу табиий эди, чунки шундай улуғ одам тарафидан бошқарилаётган давлатда автоҳалокат деган нарса бўлармиди. Мана энди ҳамма нарса ўзгарди, Ўзбекистондек давлатда ошкоралик борлиги ҳақида бақириб, дўппимизни осмонга отишимиз мумкин. Gazeta.uz сайти хабар қилишича, Тошкентда 2 июль куни саккизта ЙТҲ содир бўлибди, тўққиз киши тан жароҳати олиб, улардан икки нафари ҳаётдан кўз юмибди. Яна маълум қилиниш...

  • 13:31G20 саммитига кетаётган Си Цзиньпин Москвада тўхтаб Владимир Путин билан учрашди, ўзбекларга нима?

    Германиянинг Гамбург шаҳрида 7-8 июль кунлари ўтказиладиган жаҳоннинг иқтисодий жиҳатдан энг кучли 20 давлатининг G20 саммитида иштирок этиш учун кетаётган Хитой Раҳбари Си Цзиньпин кеча кечқурун Москвага келди ва Россия Президенти Владимир Путин билан норасмий деб айтилаётган учрашув ўтказди. Улар суҳбатни биргаликдаги овқатланиш пайтида ҳам давом эттирибдилар. Бу ҳақдаги хабарни русларнинг давлат ахборот воситаси “Новости” Хитойнинг Синхуа Агентлигига асосланиб тарқатгани устидан кулиш мумкин ...

03 July 2017
  • 20:48Анқарадаги Университетнинг Эрдўғон тайинлаган ректорини битирувчилар маросимида гапиртиришмади

    Бугун Анқарадаги инглизча таълим бериладиган Ўрта Шарқ Давлат Университетини бу йил битраётганларга анаъанавий диплом топшириш маросими Инқилоб стадионида ўтди, дейилади “Жумҳурият” газетасининг хабарида. Бундай маросимлар ҳамма университетларда ҳар йили ўтказилади ва улар хабар қилишга ҳам арзийдиган воқеалар эмас, дейди мухбиримиз. Аммо, Ўрта Шарқ Давлат Университети ўтказган бугунги маросимнинг сенсацион жиҳати бор. Табиий, бу каби маросимларда ректорлар қатнашадилар ва нутқ сў...

02 July 2017
  • 02:34Туркияда исломчиларнинг адолатсизлигига қарши отатуркчиларнинг Адолат Юриши бўлмоқда

    Авваламбор ҳозир давом этаётган Адолат Юришининг бошланишига сабаб бўлган воқеаларни айтиб ўтиш лозим. 2014 йил 19 январь куни Туркияниннг Ўртаер Денгизи соҳилида Ироқ билан чегарадош Хатай вилоятида маҳаллий прокуратуранинг топшириғи билан 3 та катта юк машинаси (турклар “ТИР”, америкаликлар “трак” дейишади) тўхтатилди ва текширилди. Уларнинг ичда бошқа нарсалардан ташқари қурол ва бир неча одам ҳам бор экан. Улар бу ТИРлар Миллий Истиҳборот Агентлигиники (МИТ, Совет КГБ...

01 July 2017
  • 10:53Германия парламенти бир жинслиларга уйланиш ҳаққи берди, мусулмонлар нима қилади?

    Кеча Германиянинг парламенти – 630 ўринли Бундестагда 393 га қарши 262 овоз билан бир жинслиларга уйланиш ҳаққи берувчи қонун тасдиқланди. Хабарларда айтилишича мамлакат аҳолисининг 83 фоиз бир жинслиларга уйланиш ҳаққи бериш тарафдори экан. Канцлер Ангела Маркелнинг ўзи бунга қарши бўлса ҳам, унинг “Христиан-Демократик Иттифоқи” партиясида бу масала бўйича якдиллик бўлмаган. Аммо, Бундестагнинг яқинда сайланган таркибида бу партия кўпчилик овозга эга бўлмагани, у билан коалиция қуриши мумкин...

  • 09:34Шавкат Мирзиё “Камолот”чини ҳақорат қилган миршаббошини ишдан олибди

    30 июнь куни Тошкентдаги Симпозиумлар Саройида ўтаётган “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг навбатдаги Қурултойида иштирок этган президент Шавкат Мирзиё Навоий вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Турсунпўлат Тошпўлатни ишдан олганини билдирди. Нимамиш, маҳаллий миршаббоши яқинда Навоийда ўтган мажлислардан бирида “Камолот” етакчиси Жамшид Хўжани ҳақорат қилганмиш. Турсунпўлат Тошпўлат шу йилнинг 19 январида Навоий вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган бўлиб, 2015 йилда...