04 July 2017
21:18 - Шавкат Мирзиёнинг ошкоралик сиёсати иш бошлади: Тошкентда 2 июлдаги 8 автоҳалокатда 9 киши жароҳатланиб, 2 киши оламдан ўтгани хабар қилинди

Ҳаромий Ислом Карим диктаторлик қилган йиллари Ўзбекистонда ҳеч қандай автоҳалокатлар бўлмасди. Бу табиий эди, чунки шундай улуғ одам тарафидан бошқарилаётган давлатда автоҳалокат деган нарса бўлармиди.

Мана энди ҳамма нарса ўзгарди, Ўзбекистондек давлатда ошкоралик борлиги ҳақида бақириб, дўппимизни осмонга отишимиз мумкин. Gazeta.uz сайти хабар қилишича, Тошкентда 2 июль куни саккизта ЙТҲ содир бўлибди, тўққиз киши тан жароҳати олиб, улардан икки нафари ҳаётдан кўз юмибди.

Яна маълум қилинишича, шу куни шаҳар ИИББ ЙҲХБ йўл-патрул хизмати инспекторлари томонидан 2701 та қоидабузарлик аниқланган, уларнинг 858 таси қўпол қоидабузарлик бўлса, 35 вазиятда маст ҳолатда автомобиль бошқарилган экан. Майда-чуйда қонунбузарликлар оид рақамларнинг ҳеч қандай қизиғи йўқ, шу сабабли, биз уларни бу ерда келтирмаяпмиз.

Яна тушуниш мумкинки, автоҳалокатларга оид фоторасмларни эълон қилишга ҳали рухсат берилмаган. Энди рухсатнинг кераги ҳам йўқ. Чунки, ҳеч қандай шубҳа йўқки, 2 июлдаги автоҳалокатлар ва қоидабузарликлар ҳақида Президент Шавкат Мирзиёга маълумот берилган ва у бундай воқеаларнинг олдини олиш ва ҳалокатларга йўл берган расмийларни жазолаш ҳақида керакли топшириқлар берган. Энди Тошкентда ҳеч қандай автоҳалокатлар бўлмайди, ҳеч ким жароҳатланмайди ва оламдан ўтмайди.

Келажаги буюк Ўзбекистонда бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас.