Кундалик хабарлар - 27 June 2017
19:20Ўзбек мардикори Россияда ишлаш учун Тошкентда имтиҳон топшириши мумкин
Россия Федерацияси ҳудудида ишлашни истаган ўзбекистонликлар ишлашга рухсатнома олиш учун Тошкентдаги 3 олий қўув юртида имтиҳондан ўтиши мумкин. Фақат бу имтиҳонлар пуллик бўлиб, имтиҳонни олийгоҳ ўқитувчилари олишади. Имтиҳонларнинг Ўзбекистон Миллий Университети, Тошкент Давлати Техника Университети ва Ломоносов номидаги Москва Университетининг Тошкент филиалида ўтказилиши айтилмоқда. Россияда ишлашга рухсатнома олмоқчи бўлган ўзбекистонликлар рус тили, ўлка тарихи ва қонунчилиги асослари...
21:46Ўзбекистон Марказий Банки қайта молиялаш ставкаларини 14 фоизга кўтарди. Бу яхшими ёки ёмон?
Ўзбекистон Марказий Банки бошқарув ҳайъати 28 июндан бошлаб, қайта молиялаш ставкасини жорий 9 фоиздан 14 фоизга кўтаришга қарор берди. Марказий Банк баëнотига кўра¸ бундай қарор инфляция даражасининг ўсиб бораётгани ортидан юзага келиши мумкин бўлган хатарларнинг олдини олиш мақсадида қабул қилинган. Марказий Банк 2015 йилнинг 1 январида қайта молиялаш ставкаларини 9 фоиз даражасида белгилаганди. Расмий статистикага кўра¸ Ўзбекистонда 2016 йилда инфляция кўрсаткичи 5,7 фоизни ...
19:23Ниҳоят бошланди: Санъаткорларнинг Youtube каналига чиқишига тўсиқ қўйилди
Шу йилнинг 1 июлидан бошлаб, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси лицензиясига эга барча санъаткорларнинг ижод маҳсулотлари, клип ва қўшиқлари халқаро интернет тармоғи, хусусан, Youtube каналига тўғридан-тўғри қўйилиши таъқиқланди. “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш бўлими Одилжон Абдуқаҳҳорга кўра, бунга муассаса қошида ташкил этилган кенгаш рухсат бериши лозим. Аксинча, “Ўзбекконцерт” хонандага берилган лицензияни бекор қилиши мумкин. “Ўзбекконцерт” давлат му...
20:17РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ЎҚУВЧИЛАРИМИЗ!
Рамазон мусулмонларнинг энг катта байрамларидан бири. Алоҳида таъкидлаш керакки, бу - ҳақиқий мусулмонларнинг байрами, ўзини номигагина мусулмон деб ҳисоблайдиганларнинг эмас. Минг афсуски, ҳозир ўзини мусулмон деб ҳисобласа ҳам, мусулмончиликдан узоқ бўлганлар кўпайиб кетди. Дунёда ҳам, ўзбеклар ичида ҳам. Мусулмон, биринчи навбатда, имони бўлган инсондир. Ҳозир намоз ўқиш, рўза тутиш, ҳаж қилиш ва закот бериш каби кўз билан кўрса бўладиган амалиётларнигина бажариб, асосий фарз бўлган имо...
15:18Рамазон байрами намози учун жомега келган Туркия Президенти Эрдўғон қисқа пайтга хушидан кетди
Туркияда Рамазон байрами бугун нишонланмоқда. Ҳамма ахборот воситалари Президент Ражаб Эрдўғон эрталаб Истанбул яқинидаги Оташаҳар шаҳарчасидаги Мимар Синан жомесига келиб намоз қилганини билдирдилар. У намоздан кейин журналистлар олдига чиқибди ва бир-икки оғиз сўз билан ҳаммани табираклагач, “Бугун шакар кассалиги туфайли қон босими юксалиб, мувозанатимни йўқотдим. Худога шукр, тезда ўзимга келдим. Ҳозир яхшиман”, дебди. Кейин Ражаб Эрдўғон журналистларнинг саволларига жавоб берга...
08:39Ислом терроризми Масжидул Ҳарам остонасигача келди, Исломда ислоҳотлар ўтказилмаса, униннг келажаги йўқ
Кечагина Саудия Арабистонида янги шаҳзода тайинлангани ҳақидаги “Ҳаракат”нинг хабарида “Эрон мусулмонларнинг икки муқаддас шаҳри - Макка ва Мадина - Саудия қўлида эканлигига норозилик аломатлари кўрсатишга бошлаб бўлди” деган сўзлар бор эди. Табиий, хабарда айтилмаса ҳам, бундай норозиликлар амалий ишларгача етиб бориши ҳам тахмин қилинган. Мана бугун Ислом дунёсидаги асосий хабар - Саудиянинг хавфсизлик хизматлари Ислом дунёсининг юраги деб ҳисобланадиган Маккадаги Масжидул Ҳарамда теракт ую...
22:45“Озодлик”: Ўзбекистон эркин конвертацияга ўтишни репетиция қилмоқда. “Ҳаракат”: Фойдаси йўқ иш!
“Озодлик” радиосининг ёзишича, Ўзбекистондаги айрим тижорат банклари синов тариқасида хориж валюталарини қора бозор нархида сотиб олиш ва сотиш амалиëтини бошлади. Синов тариқасида айрим тижорат банкларида валютани қора бозор нархида олиш ва сотиш амалиëти Бош вазирнинг шу йил 6 июнь куни имзолаган фармойиш асосида бошланган. “Бу ëпиқ қарор сифатида расмийлаштирилган. Қарор ҳам¸ синов ҳам фақат хизмат доирасида фойдаланиш учун¸жамоатчиликка очиқ эмас...
21:16Туркияда ўқиётган ўзбекистонлик талаба қиз Эрдўғаннинг тансоқчисини ўлдиришда айбланмоқда
"Ҳуррият" газетасининг ёзишича, Малатиядаги Исмат Инўну университети фармацевтика факультети талабаси Фарида Байрам президент Эрдўғаннинг тансоқчилари бошқармасида ишлайдиган 24 яшар Рамазон Ўзчеликни ўлдиришда гумонланиб, ҳибсга оинган. У Истанбул шаҳар Бейликдузи тумани полиция идорасида Террорга қарши кураш бўлими терговчилари тарафидан сўроқ қилинмоқда. Маълум бўлишича, Ўзчелик ўтган душанба куни соат 14 да Фарида Байрамованинг уйида бошидан отиб ўлдирилган. Тошкентдаги машҳур шифокорлар хо...
- 20:27Ғалладан бўшаган майдонларга картошка экилмоқда
Podrobno.uz интернет нашрининг ёзишича, мамлакатда ғалладан бўшаган майдонларга картошка экиш бошланмоқда. Ўзбекистон ҳукумати қарорига кўра, “Ўздонмаҳсулот”, “Ўзвиносаноат-холдинг”, “Ўзпахтасаноатэкспорт”га қарашли ташкилотлар ғалладан бўшаган ерларда иккинчи экин қаторида картошка етиштиришлари шарт бўлади. Шу мақсадда хориждан 11 650 тонна серҳосил навли картоша уруғи сотиб олинади. Ўзбекистонда картошка уруғи етиштирилмаслиги сабабли хориждан олиб келинадиган уруғлик картошка 1 августгач...
- 19:10Хуфяларимиз 2 тоннадан ортиқ наркотикларни куйдирди
Ўзбекистон ТВ намойиш этган лавҳаларга кўра, 26 июнь - “Халқаро гиёҳвандликка ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши кураш” куни муносабати билан Миллий Хавфсизлик Хизмати 2 тонна-ю 4,5 кг гиёҳвандлик воситалари, шу жумладан, 22 кг героин, 1 тонна 154 кг опий, 101 кг гашиш, 384 кг марихуана, 337 кг кўкнор, 170 гр.дан ортиқ янги турдаги психофаол воситалар (“Спайс” ва бошқалар) ҳамда катта миқдордаги кўкнори хашаги, наша ва психотроп моддаларни махсус печда куйдирди. Мазкур...