01 July 2017
09:34 - Шавкат Мирзиё “Камолот”чини ҳақорат қилган миршаббошини ишдан олибди

30 июнь куни Тошкентдаги Симпозиумлар Саройида ўтаётган “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг навбатдаги Қурултойида иштирок этган президент Шавкат Мирзиё Навоий вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Турсунпўлат Тошпўлатни ишдан олганини билдирди. Нимамиш, маҳаллий миршаббоши яқинда Навоийда ўтган мажлислардан бирида “Камолот” етакчиси Жамшид Хўжани ҳақорат қилганмиш.

Турсунпўлат Тошпўлат шу йилнинг 19 январида Навоий вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган бўлиб, 2015 йилдан ўша кунгача Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирининг биринчи ўринбосари – Жиноят қидирув ва терророзимга қарши кураш Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган экан.

Ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, Турсунпўлат Тошпўлат бир умр мамлакатдаги мухолифатчи ва ҳуқуқ ҳимоячиларини таъқиб қилиб келган, улардан баъзиларини қамалишини ҳам уюштирган экан. Демак, у мавжуд режимнинг қатоғончи қуроли. Аммо, у нима сабабдан бу режимнинг қўғирчоғи бўлган ташкилот раҳбарини ҳақорат қилгани ҳақида хабарларда ҳеч нарса айтилмайди.