06 July 2017
09:53 - Яхши хабар: Ўзбекисон ва Қозоғистон ўртасидаги бир неча чегара пунктлари қайта очилди
Бундан 10 йилча аввал ёпиб қўйилган Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги постлар қайта очилди. Қозоғистон ва Ўзбекистон чегараолди божхона органлари вакиллари учрашувида "Сирдарё" ва "Целинный" чегара ўтказиш пунктлари очилгани эълон қилинди.

Бундан ташқари, томонлар "Казигурт", "Қоплонбек" ва "Атамекен" чегара ўтказиш пунктларини кечаю кундуз ишлаш режимига ўтказиш ҳақида келишиб олишди. Бунга қадар бу пунктлар фақат кундузи ишларди.

Шунингдек, Қозоғистон ҳудудидаги постлар мунтазам равишда янгиланиб, янги технологияларга ўтиши маълум қилинди. Бу эса транспортлар ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнини тезлаштиради. Масалан, ҳозирда ҳужжат расмийлаштиришга 38 дақиқа вақт кетади. Янги технология эса бу вақтни 25 дақиқага қисқартиради. Натижада чегарани кесиб ўтувчи автомобиллар сони 400дан мингтага етади, яъни кунига 40 минг киши чегарани кесиб ўтиши мумкин бўлади.