Кундалик хабарлар - 11 July 2017
- 21:09Ўзбекистонда нарх-навони барқарорлаштириш жамғармаси тузилди
Ўзбекистонда эълон қилинган “Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида”, деб номли ҳужжатга кўра, энди мамлакатда нарх-навони стабиллаштиришга қаратилган жамғарма тузилади. Ўзбекистон Молия Вазирлигининг 100 миллион АҚШ долларига тенг бирламчи бадал ҳисобидан шакллантирилаётган жамғарма маблағлари биринчи навбатда, гўшт, ўсимлик ва ҳайвон ёғи, ғалла, ун, картошка, сабзи, б...
20:16Яхши хабар: Европа Инвестиция Банки Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқчи
Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги хабарига кўра, вазирликда Европа Инвестиция Банки (ЕИБ) вакиллари билан телеконференция ўтказилган. Тадбир давомида Ўзбекистон ҳудудида ЕИБнинг фаолияти тўғрисидаги битим лойиҳаси мутахассислар томонидан моддама-модда кўриб чиқилибди. Муҳокама якунларига кўра мазкур Битим лойиҳасини келишиш учун давлат ички жараёнларини амалга ошириш бўйича ишларни фаоллаштириш ва уни имзолашга тайёрлаш тўғрисида келишувга эришилган. Шунингдек, яқин вақт ичида Битим лойиҳаси б...
19:36АҚШнинг ахборот воситалари Трампнинг тирноғи остидан кир қидиришда яна ақлдан оздилар, нега “Ҳаракат” орқада қолиши керак?
Совет замонининг машҳур «Мистер Икс» фильмида ҳамманинг ҳам эсида қолавермайдиган бир эпизод бор. Кўнгилочар программалар кўрсатиш билан ҳам шуғулланадиган машҳур рестораннинг зодагон эгаси бўлган аёл циркга кетаётганини айтиб, шундай қўшимча қилади: “Циркдаги янги мўъжиза -Мистер Иксни кўрмоқчиман. Бутун шаҳар ақлдан озди. Мен ҳам орқада қолмоқчимасман”. Қаранг, ақлдан озишда ҳаммадан орқада қолмаслик ҳам буюк иш экан. Мана, 2 кундан бери АҚШдек давлатда ҳамма ахборот воситалари яна ақлдан о...
17:31Халифаликнинг Ироқдаги пойтахти озод қилингани аниқ бўлди, аммо Халифа ўлгани аниқ эмас
Ўзини Халифалик деб эълон қилган ИШИДнинг Ироқдаги пойтахти деса бўладиган Мосул шаҳрига 9 июлда Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал-Абади келди (расмда) ва шаҳар террористлардан бутунлай озод қилинганини айтди. Авваллари ҳам шаҳар озод қилингани ҳақида кўп марта расмий баёнотлар берилса ҳам, шаҳарнинг маълум қисмлари ҳали ҳам ИШИДнинг қўлида эканлиги айтиларди. Аммо, баъзи хабарларга кўра, ҳозир ҳам шаҳарнинг маркзига яқин қисмида 1 квадрат километрлик жой террористлар қўлида эканлиги айтилмоқда. Нима б...
02:14Брюсселда имомларнинг “Мусулмонлар террорга қарши” номли юриши бўлди. Қандай террорга?
Эгаси Алишер Усмонов бўлган Gazeta.ru сайти Бельгияда француз тилида чиқадиган Le Soir (Оқшом) газетасига асосланиб хабар қилишича, кеча Бельгиянинг пойтахти Брюссель шаҳрида 63 нафар имом (“Оқшом” газетаси 63 имом деган, аммо Gazeta.ru сайти 60 дебди) “Мусулмонлар террорга қарши” номли юриш ўтказибди. Бу юриш Европа бўйлаб ўтказилаётган террорга қарши юришнинг бир парчаси экан. Бельгия Ички Ишлар Вазири ҳам имомларнинг юришига қўшилибди, улар биргаликда ўтган йили шаҳар ...
- 00:44Хитойдан Ўзбекистонга юк поезди қатнай бошлади
Хитойнинг Цзянси вилоятидан Ўзбекистонга янги юк йўналиши очилди. Синьхуа агентлиги хабарига кўра, янги йўналиш Хитой-Европа темирйўл орқали юк ташувлари лойиҳаси доирасида йўлга қўйилган. Тошкентга 12 кунда етиб келадиган поездга 1,8 миллион долларлик кийим-кечак, истеъмол моллари каби юклар ортилган. Айни пайтда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши ишлари ҳам бошланиб кетган. Бу йўл қурилишининг режасига кўра, Хитойдан Норинга, Нориндан Жалолободга темир йўл қурилади ва бу йўл ...
22:42Собиқ сиёсий маҳбус Рустам Усмон очлик акциясини тўхтатди
Шу йилнинг 13 февралида 19 йиллик қамоқ муддатини ўтаб, уйига қайтган андижонлик Рустам Усмон (Рустамбанк асосчиси) 3 кун муқаддам эълон қилган очлик акциясини бугун тўхтатди. У Ўзбекистон Миллий Банки унинг талабларини бажармаса, яна очлик эълон қилмоқчи. Гап шундаки, Ўзбекистон Ташқи Иқтисодий Фаолият Миллий Банкининг Андижон вилоят, Қўрғонтепа туман бўлими раҳбари 2015 йили Рустам Усмоннинг турмуш ўртоғи Раъно Усмоннинг имзосини қалбакилаштириб, унинг “Хонобод ҳамкор савдо” фирма...
22:1611 яшар тошкентлик Убай Яҳё математикадан дунё олимпиадаси ғолиби бўлди, энди буёғи нима бўлиши муҳим
Болгариянинг Несебр шаҳрида ўтган "Чегарасиз математика-2017" халқаро олимпиадасида тошкентлик Хўжа Аламбардор масжиди имом-хатиби ноиби Ҳусайнхон қори Яҳё Абдулмажиднинг 11 ёшли ўғли Убай Яҳё ғолиб бўлди. “Қақнус медиа” нашриёти директори Мубашшир Аҳмадга кўра, Убай 11 мамлакатдан келган 1200 нафар кучли математиклар орасида биринчи ўринни қўлга киритган. Маълум блишича, Убай Тошкентдаги "Эрудит" хусусий мактабида таҳсил олади. У саккиз ёшида Қуръони каримни мукаммал ёдлаган, рус, инглиз ...
20:20Сенсация: Ўзбекистон ўз фуқароларнинг хорижга чиқишига рухсат берувчи визани бекор қилмоқчи
Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комил бошчилигида ўтган йиғилишда чиқиш визасини бекор қилиш масаласи муҳокама қилинган. “Ўзбекистон фуқароларининг чиқиш визаларини олиш билан боғлиқ кўп сонли муаммолари борасида турли вариантлар, хатто уларни тўлиқ бекор қилиниш ҳақида мулоҳазалар билдирилди”, дея хабар қилинди Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида. Вазирлик хабарига кўра, Абдулазиз Комил билан ўтган тўғридан-тўғри мулоқот пайти мурожаат қилганларнинг 9,...
- 19:28Янги йилдан хусусий нотариуслар фаолияти тикланиши мумкин
Ўзбекистоннинг ҳаромий президенти Ислом Карим 2010 йилда фирибгарлик ва қаллобликлар кўпайгани боис хусусий нотариуслар фаолиятига чек қўйиб, соҳани давлат монополиясига олганди. Бу эса ўтган давр оралиғида ундан ҳам катта муаммоларни келтириб чиқарди. Ўзбекистон Адлия Вазирлигига кўра, 2018 йилнинг 1 январидан мамлакатда хусусий нотариуслар тизимини қайта тиклаш таклифи мавжуд. Ўзбекистонликлар орасида ўтказилган сўровда қатнашганларнинг ярмидан кўпи хусусий нотариуслар тикланишини ëқлаган. ...