Кундалик хабарлар - 04 August 2017
- 20:37“Ўзтрансгаз” раҳбари ишдан олинди
“Ўзтрансгаз” акциядорлик ширкати раҳбари Эргаш Шоисмат лавозимидан четлатилиб, унинг ўрнига Алишер Мустафо вақтинчалик раҳбар этиб тайинланди. Эргаш Шоисмат бу лавозимга бор-йўғи 8 ой аввал ўтқазилганди. Узоқ йиллардан бери ҳукуматда турли лавозимларда ишлаб келган бу одамнинг кейинги тақдири маълум эмас. Алишер Мустафо эса бугунга қадар Қашқадарё вилоятидаги “Муборакнефтгаз” корхонасида бош муҳандис сифатида ишлаб келаётган экан. Эргаш Шоисмат нима учун ишдан бўшатилгани, Алишер Мустафода...
- 23:11Президент Шавкат Мирзиё калавасининг учини йўқотди: Тошкент шаҳри ҳокимига ҳайфсан берди
Бугун мамлакат ижодкорлари билан ўтган учрашувда президенг Шавкат Мирзиё “Олдин куёв навкарлар бўларди, энди бунақаси ҳам чиқибди. Келинг, 10 нафарча дугоналарини бир хил кийинтирсак, келин навкар бўлар экан”, дебди тўй-маъракаларга кирган янги урфни изоҳлай туриб. Шу муносабат билан давлат раҳбари тўйларни ортиқча ҳашамларсиз ўтказиш учун Бош вазир Абдулла Арипов ва бош вазир ўринбосари Т.Нарбаевага тегишли қарор лойиҳасини тайёрлаш бўйича вазифа топширди. Шунингдек, йиғилишда То...
- 22:24100 минг доллар пора олган судья 12 йилга қамалди
Ўзбекистон Олий Cуди томонидан жиноят ишлар бўйича Тошкент шаҳар судьяси бўлиб ишлаган Анваржон Зиёга нисбатан 12 йиллик қамоқ жаоси ҳукми чиқарилди. Ўтган йили МХХ тезкор ходимлари томонидан 100 минг АҚШ долларлик пора олаётган пайтда ҳибсга олинган судья устидан қарийб бир йил давомида тергов ишлари олиб борилибди. "Судья Зияев чиқарилган суд ҳукмини ўзгартириш ва жиноят иши материалларини қўшимча терговга юбориш учун юз минг долларни талаб қилган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 207-моддаси...
21:47Шавкат Мирзиё ўзининг душмани деб ҳисоблайдиган оила аъзосини МТРК улуғлади, унинг раиси лавозимидан улоқтирилди. Абдураҳим Пўлатга нима?
Бугун журналист Бобур Алихон Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси (МТРК) раиси этиб тайинланди. У шу пайтга қадар ярим йил раислик қилган Хуршид Мирзоҳиднинг биринчи ўринбосари бўлиб ишларди. Хуршид Мирзоҳид ишидан улоқтирилганини бугун бошқа бир хабаримизда тилга олган эдик. Маҳаллий сайтларнинг иддаосича, Хуршид Мирзоҳиднинг ишдан ҳайдалишига “Таҳлилнома” кўрсатувининг якшанба кунги сонида президенгт Шавкат Мирзиёнинг сиёсати бесўнақайларча улуғланиши, айни замонда, марҳум Ислом ...
16:40Ўзбекистонимизда хабарчилик ҳам ўлмоқда. Шавкат Мирзиё қаерда?
Ҳозир жонажон Тошкентимизда маҳаллий вақт бўйича соат 16:40. Кун битмоқда. Шу пайтгача давлатнинг раcмий хабарчилик воситаси бўлган Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги БИР дона, масалан, Gazeta.uz интернет нашри УЧ дона хабар тарқатди. Ваҳолангки, хабарчилик инсониятининг ИККИНЧИ НОНИГА айланган. Бу иккинчи нонсиз ҳеч қандай тараққиёт ва истиқбол бўлиши мумкин эмас. Жойи келгани учун айтмоқчимиз, қозоқларнинг Казинформ агентлиги эрталабдан бери ҳар соатда тахминан ЎНтадан хабар тарқатмоқда. Ша...
08:43Шавкат Мирзиёнинг Ҳиротдаги исломий теракт муносабати билан ҳамдардлик билдириши етарсиз, Исломга ёрдам бериш керак
Кеча ҳеч қаерда кўринмаган Президент Шавкат Мирзиё аввалги кун Ҳирот шаҳридаги масжид биносида содир этилган мудҳиш ва ёвуз террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлгани ва оғир жароҳат олгани муносабати билан Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига таъзия изҳор этибди. Бу ҳақда президентнинг веб-сайтида бир жумлалик хабар бор. Аслида, оддий воқеа бўлган. Ҳиротдаги шиалар масжидига қуролланган 2 сунний террорист бостириб кириб, ибодат қилаётган 300...
06:37Билл Гейтс иккинчи марта жаҳон бойлари ичида биринчи ўринни йўқотди, энди биринчи ўрин Жеф Безосда. Ўзбекларга нима?
1987 йилдан бери жаҳон миллардерларининг рўйхатини тузиш билан шуғулланадиган АҚШдаги молиявий-иқтисодий Forbes журнали 27 июлдаги хабарида билдиришича, жаҳоннинг бойлари рўйхатида биринчи ўринга америкалик миллардер Жеф Безос чиқибди (расмда). У 1995 йилда Интернет орқали китоб сотадиган Аmazon ширкатини яратган, кейинчалик бу ширкат турли товар ва хизматлар сотадиган энг катта онлайн-ритейларга айланган эди. Ҳозир Жеф Безос бу ширкат акцияларининг 17 фоизига эгалик қилар экан. Акцияларининг...
- 22:08Доналд Трамп Россияга қарши янги санкциялар киритиш қонунини имзолади. Бечора Россия деймизми?
Бугун АҚШ Президенти Доналд Трамп бир неча кун аввал Конгрессининг иккала палатаси тарафидан маъқулланган Россия, Эрон ва Шимолий Кореяга қарши янги санкциялар киритувчи қонунни имзолаб, уни ҳаётга жорий қилишни бошлади. Reuters Агентлиги бу қонун лойиҳаси 28 июлда Сенат тарафидан маъқуллангани билдирувчи хабарига “Сенат Трампни бурчакка тиқиб, Россияга санкциялар билан шапалоқ урди” деб сарлавҳа қўйган эди. Унинг бугунги хабарига эса, “Трамп Россияга қарши санкциялар қонунини...
17:11“Ҳаракат” хатқутисидан: Ўзбекнинг шоири Юсуф Жумадан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёга очиқ хат
Юсуф Жума: Кўзингизни очинг, Шавкат, ажалингизни кўрасиз! Инсон бир умр уйғоқлигига шубҳада яшаши шарт, йўқса адашади, фожеалар гирдобида қолади. Аслида Тангридан бошқа ҳамма уйқуда: ғафлат уйқусида, ҳасад уйқусида, ғийбат уйқусида, манфаат уйқусида, жаҳолат уйқусида. Оқиллар шу боисдан оқилларки, ҳаммадан уйғоқроқ бўлсаларда, мен нодон уйқудаман, уйғонишим керак деб безовта яшайдилар. Очунга янада кенгроқ қарашга уринадилар. Мен Сизга юртнинг, элнинг "мотор"ини - мактабни - ўқитишни янгитдан ...
20:15Сенсация: Қатар ҳажни халқаролаштириш чақириғи билан Саудияга уруш эълон қилди
Авваламбор, ўқувчиларимиздан бу хабарга ҳақиқатдан узоқ бўлган сарлавҳа қўйганимиз учун узр тилаймиз. Мақсадимиз – сариқ матбуот ўз хабарларига шу каби сарлавҳалар қўйиш билан шуғулланишини кўрсатиш ва сариқ матбуотдаги хабарларнинг нафақат сарлавҳаси, балки, хабарларнинг ўзини ҳам эҳтиётлик билан ўқиш, ёки бутунлай ўқимасликка чақиришдир. Ўзбекистондаги ҳамма ахборот воситаларининг кўпчилик хабарлари айнан шундай сариқлашганини эслатишдан фойда бор. Масалан, кеча Ўзбекистонда Президенти Ш...