03 August 2017
08:43 - Шавкат Мирзиёнинг Ҳиротдаги исломий теракт муносабати билан ҳамдардлик билдириши етарсиз, Исломга ёрдам бериш керак

Кеча ҳеч қаерда кўринмаган Президент Шавкат Мирзиё аввалги кун Ҳирот шаҳридаги масжид биносида содир этилган мудҳиш ва ёвуз террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлгани ва оғир жароҳат олгани муносабати билан Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига таъзия изҳор этибди. Бу ҳақда президентнинг веб-сайтида бир жумлалик хабар бор.

Аслида, оддий воқеа бўлган. Ҳиротдаги шиалар масжидига қуролланган 2 сунний террорист бостириб кириб, ибодат қилаётган 300 кишини ўққа тутишган, уларнинг устига гранаталар ташлашган, кейин ўзларини портлатишган. Турли хабарларга кўра, 30-50 киши ҳалок бўлган, жуда кўп ярадор бор.

Шиалар билан суннийларнинг умумий мақсади - ҳамма мусулмон дунёсини шариат қонунлари билан яшайдиган исломий давлатларга айлантириш ва уларни халифаликка бирлаштиришдир. Аммо, уларнинг ибодатларни бироз бошқача қилишдан ташқари битта муҳим фарқлари бор. Шиаларга кўра, Халифаликнинг Халифаси Муҳаммад пайғамбарнинг авлодидан бўлган, яъни шиалар тан оладиган Муҳаммад пайғамбарнинг жияни ва куёви - тўртинчи Халифа Али ибн Абу Толибнинг авлодидан бўлган имом бўлиши керак. Суннийларга кўра, навбатдаги Халифа аввалгиснинг атрофидаги кучли одамлар тарафидан тайинланади ёки сайланади.

Шундай экан, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олмагунча, яъни, давлат ишларига аралашишни тўхтатмагунча, шиа ва суннийлар бир-бирларига душман бўлиб қолаверадилар, Ислом дунёсида ҳеч қачон тинчлик бўлмайди.

Агар Шавкат Мирзиё Ислом дунёсида, демак, Ўзбеккистонда ҳам тинчлик бўлишини истаса, “Бирлик” Партиясининг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги тўхтовсиз гапираётгандек, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришиш устида иш бошлаши керак.

Мана, ҳозир Шавкат Мирзиё "Бирлик" Партияси 20-25 йилда бери таклиф қилаётган ўта муҳим ислоҳотларнинг баъзиларини амалга ошириш ниятида эканлигини кўрсатишга бошлаётганга ўхшайди. Нима, Ислом динидаги ислоҳотларга эътибор беришга бошлаш учун ҳам яна 20-25 йил керакми?