03 August 2017
16:40 - Ўзбекистонимизда хабарчилик ҳам ўлмоқда. Шавкат Мирзиё қаерда?

Ҳозир жонажон Тошкентимизда маҳаллий вақт бўйича соат 16:40. Кун битмоқда. Шу пайтгача давлатнинг раcмий хабарчилик воситаси бўлган Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги БИР дона, масалан, Gazeta.uz интернет нашри УЧ дона хабар тарқатди. Ваҳолангки, хабарчилик инсониятининг ИККИНЧИ НОНИГА айланган. Бу иккинчи нонсиз ҳеч қандай тараққиёт ва истиқбол бўлиши мумкин эмас.

Жойи келгани учун айтмоқчимиз, қозоқларнинг Казинформ агентлиги эрталабдан бери ҳар соатда тахминан ЎНтадан хабар тарқатмоқда.

Шавкат Мирзиё эса, кадр алмаштириш билан овора. У ярим йил аввал Ахборот Технологиялари ва Коммуникацияларини Ривожлантириш Вазири Хуршид Мирзоҳидовни Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси раиси этиб тайинлаган эди. Энди уни бу лавозимдан улоқтирибди. Gazeta.uz тарқатган 3 хабардан биттаси айнан шу ҳақда.

Бошқа хабар ҳаромий Ислом Карим тарафидан йўқ қилинган мактабларнинг юқори синфларини тиклаш ҳақида. Тиклаш тўғри иш, аммо ҳаромийнинг қилган ишини тилга олмаслик – амалда ҳеч нарса ўзгармаслигининг кўрсатгичидир.

Gazeta.uz тарқатган учинчи хабар – кеча олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошлангани, бир ўринга 11 номзод кураш олиб бораётгани ҳақида. Қизиқ, ҳатто хабарчилик ўлаётган мамлакатда олий таълим муассасаларининг нима кераги бор экан?