Кундалик хабарлар - 07 August 2017

  • 19:45Шавкат Мирзиё янги дам олиш қароргоҳига кўчиб ўтибди, унга янги қароргоҳлар нимага керак бўлиб қолди?

    Турли ахборот воситаларии ўз манбаларига таяниб, хабар беришича, президент Шаваат Мирзиё 60 ёшга тўлган куни Тошкент вилоятининг Байтқўрғон қишлоғининг Кангли кўчасида қурилган янги дам олиш қароргоҳига кўчиб ўтган. Манбалари томонидан жўнатилган фотосуратлардан кўринишича, ҳозирда тўлиқ баланд девор билан ўраб олинган қароргоҳ бир неча гектарни эгаллаган. Резеденцияга Президент девони Ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбоспри, Шавкат Мирзиёнинг куёви Ойбек Турсун бошчилик қилмоқда. Қароргоҳнинг асос...

06 August 2017
05 August 2017
  • 19:41Хабарга ҳам арзимайдиган хабар: АҚШнинг бир шаҳарчасидаги кичкина мачитга ҳужум бўлди, бу ҳали холва

    Бугун маҳаллий вақт билан эрталаб соат 5:05 да Миннесота штатининг Блумингтон шаҳарчасида кимлиги номаълум бўлган одам кичкина мачит имоми ўтирадиган хонанинг деразасини синдириб, ичкарига кичкина портлатгич жиҳоз улоқтириб, қочиб кетибди. Номигагина бўлган портлаш натижасида кичгинагина ёнғин чиққан. Бу ҳақда хабар берган АҚШдаги сон-саноқсиз ахборот воситаларидан бири - CBS Агентлигининг маҳаллий бўлими айтишича, мачит Ал-Форуқ Ёшлар ва Оила Маркази деб аталувчи исломий марказниннг ичид...

  • 15:04Сенсация: “Ҳаракат” янглишибди, Саудия шаҳзодаси каромат кўрсатди ва нефть ўрнига ярим яланғоч аёллардан фойда олиш йўли ҳақида гапирди

    Шу йил 23 июндаги хабарларимиздан бирида 81 ёшли Саудия қироли Салман ибн Абдулазиз ал Сауд 31 ёшли ўғли Муҳаммад бин Салмонни ўз вориси, яъни шаҳзода деб эълон қилганини билдирар экан, янги ворис “нима каромат кўрсатолади?” деб кинояли савол қўйган эдик. Киноямизни тушуниш учун қуйидагиларни билиш керак. Бундан бор-йўғи 60-70 йил аввал араблар, жумладан, саудияликлар кийгани иштони ҳам йўқ даражада ғариб ва камбағал эдилар. Ҳаж ва умрага келалаётганлар бўлмаса эди, саудияликлар бун...

  • 07:24“Бирлик” лидери Пўлатдан Президент Мирзиёга хат: Немис фашистлари ваҳшийларча ўлдирган ўзбекларнинг ҳоки Голландиядан олиб келиниши керак

    “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси раиси Абдураҳим Пўлат кеча Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёга электрон почта, факс ва оддий почта орқали қуйидаги мактубини юборди. * * * * * Август 04, 2017 Кимга: Шавкат Мирзиё, Ўзбекистон Президенти Кимдан: Абдураҳим Пўлат, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси раиси 1942 йили Голландияда фашистлар тарафидан ваҳшийларча ўлдирилган 101 ўзбекнинг ҳоки Ўзбекистонга олиб келиб ўз тупроқларимизга берилиши, уларнинг кимлигини аниқлаш устида и...

  • 06:45АҚШ сиёсий майдони масхарабозликда, аммо иқтисод юксалмоқда, Dow Jones рекордлар урмоқда. Ўзбекларга нима?

    АҚШдаги президентлик сайловларидан кейин сал кам 9 ой вақт ўтди. Сайловолди кампанияси вақтида Ҳиллари Клинтонни қўллаб қувватлаган, аммо натижада “Ҳаракат” башорат қилганидек Доналд Трамп ғалаба қозонганидан сўнг алам ичида қолган АҚШнинг асосий оммавий ахборот воситалари ва сиёсий элитаси янги президентнинг тирноғи остидан кир қидириш билан оворалар. Уларга кўра, Россия сайлов ишларига аралашиб, натижа гўёки россияпараст Трампниннг фойдасига бўлишига эришган эмиш. Аммо, Россия қандай шаклда ар...

04 August 2017
  • 23:20Сенсация: Шавкат Мирзиё Жанубий Кореяга бориб, истиқболимизга нусҳа олиб келмоқчига ўхшайди. Бундан ҳам осон йўл йўқми?

    Бугун Тошкент вилоятида ўтказилган видеоселекторда Шавкат Мирзиё Кореяга сафар қилишни режалаштираётганини айтиб ўтди. Табиий, гап Жанубий Корея ҳақида кетмоқда. Жумладан, у шундай деди: “Ҳозирда Корея Республикасига сафарга тайёргарлик кўряпмиз. Бу давлат раҳбарияти билан Корея инвестициясини Паркентда ташкил этиладиган эркин иқтисодий зонани ривожлантириш учун жалб этишни муҳокама қиламиз. Паркентнинг меҳнаткаш халқи буни сабр билан кутяпти”. Президент Шавкат Мирзиё Жанубий Кореяг...

  • 21:18Ўзбекистон аҳолиси 32,1 миллион кишидан ошди, ўртача умр 74 га яқинлашмоқда эмиш. Аммо, иккинчи рақамга ишониб бўлмайди!!

    Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитаси маълумотига кўра, шу йилнинг 1 январида республика доимий аҳолисининг сони 32 млн 120,5 минг кишини ташкил қилди. Шундан 16 млн 121 минг киши ёки 50,2 фоизини эркаклар ва 15 млн 999,5 минг киши ёки 49,8 фоизини аёллар ташкил этади. 2016 йилнинг январь - декабрида туғилганлар сони 726,2 минг, 2015 йилда бу кўрсаткич республика тарихида энг кўп, яъни 734,1 мингга тенг бўлганди. Ҳисобот даврида ўлганлар сони 154,8 минг, бир ёшга тўлмасдан ўлганлар сони 7,8 ми...