03 August 2017
23:11 - Президент Шавкат Мирзиё калавасининг учини йўқотди: Тошкент шаҳри ҳокимига ҳайфсан берди

Бугун мамлакат ижодкорлари билан ўтган учрашувда президенг Шавкат Мирзиё “Олдин куёв навкарлар бўларди, энди бунақаси ҳам чиқибди. Келинг, 10 нафарча дугоналарини бир хил кийинтирсак, келин навкар бўлар экан”, дебди тўй-маъракаларга кирган янги урфни изоҳлай туриб.

Шу муносабат билан давлат раҳбари тўйларни ортиқча ҳашамларсиз ўтказиш учун Бош вазир Абдулла Арипов ва бош вазир ўринбосари Т.Нарбаевага тегишли қарор лойиҳасини тайёрлаш бўйича вазифа топширди.

Шунингдек, йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокими Р.Усмонов ва унинг хотин-қизлар ишлари бўйича ўринбосари Ф.Абдурахимовага тўйлардаги бундай исрофгарчиликлар учун ҳайфсан эълон қилинди.

Тўйлар бўйича бундай масхарабозлик кампанияиси ҳаромий Ислом Карим тарафидан бошлатилган эди. Демак, Ўзбекистонимизда масхарабозликлар давом этаверади. Аммо, Шавкат Мирзиё тушуниши керакки, Ўзбекистон дунёдаги диктаторлик даражаси энг юқори бўлган давлат ҳисобланади, яъни мамлакатимиз катта қамоқхона ва одамларга фақат бемалол тўй ўтказиш эркинлигигина берилган. Демак, бечора ўзбекларнинг ҳашаматли тўй ўтказишдан бошқа ишлари йўқ-ку.