Кундалик хабарлар - 26 July 2017
- 08:0024 июлда Шавкат Мирзиё 60 ёшга тўлган экан, уни бир қатор давлат раҳбарлари табриклашибди, биз ҳам табриклаймиз, аянчли аҳволимизга у киши айбдор эмаслигини урғулаймиз
Қаранг, шундай кун бўлибди, биз билмай қолибмиз. Gazeta.uz cайтининг кечаги хабарида айтилишича, Шавкат Мирзиёни 60 йиллик юбилейи билан Хитой, Россия, Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Озорбайжон, Белорусия, Украина, Болгария давлатларининг раҳбарлари ва ҳатто Россиянинг бош вазири табриклабдилар. Умумий гаплардан иборат табрикномаларда биронта пичоққа илинадиган гап йўққа ўхшайди. Бўлса эди, у хабарда тилга олинган бўларди. Биз ҳам Шавкат Мирзиёни умумий гаплар билан табрикла...
- 07:06АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси Россия, Эрон ва Шимолий Кореяга қарши янги санкциялар ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади
Reuters Агентлиги ҳозиргина “Вакиллар Уйи Трампга тош отиб, Россияга қарши янги санкцияларни маъқуллади” номли хабар тарқатди. Унда айтилишича, АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси – Вакиллар Уйи мутлақо кўпчилик овоз билан Россияга қарши янги санкциялар киритиш ҳақидаги қонунни маъқуллаган. Қонун лойиҳасида Президент Трамп Конгресснинг рухсатисиз бу санкцияларни юмшатишга ҳаққи йўқлиги алоҳида таъкидланган. Табиий, янги санкциялар Россиянинг Украинага нисбатан давом этаётган агрессив сиёсатига қа...
- 06:34Кечагина ўтган кунларимиз: Ислом Карим ва Александр Лукашенко - мухолифларнинг бошини ёриш усталари (“Ҳаракат” сайтида 2011 йил 20 февралда эълон қилинган хабар). Шавкат Мирзиё бугун нима қилмоқчи?
Кеча, шанба куни журналистлар билан учрашган Белорусиянинг диктатор-президенти Александр Лукашенко мухолифат билан орасидаги муносабатларга оид саволларга ҳам жавоб берди. Русларнинг “Интерфакс” агентлиги билдиришича, Александр Лукашенко ўз мамлакатида конструктив мухолифат пайдо бўлиши мумкинлигини гапирибди. Табиий, унинг фикрича, бугунги мавжуд мухолифат конструктив эмас. Белорусбоши ҳозирги мухолифат халқ ва унинг муаммоларидан узоқда эканлигини урғулаш билан бир қаторда, қуйида...
- 02:36Қуддусда хабарга лойиқ воқеа йўқ: Яҳудийлар Ал-Акса масжидини мусулмонлардан тортиб олиш ҳаракатидалар, холос. Бу аҳволдан чиқиш йўлини фақат “Ҳаракат” билади!!
Охирги кунларда Қуддусдаги Ибодатхона Тепалигида жойлашган ва Исломнинг учинчи муқаддас жойи ҳисобланадиган Ал-Акса масжиди атрофида бутун дунёни, биринчи навбатда, Ислом дунёсини ҳаёжонга солган воқеалар юз берди. Аммо, “Ҳаракат” Агентлиги уларни хабар қилишга ҳам ҳаракат қилгани йўқ. Нимага? Маълумки, Ибодатхона Тепалиги бу ерда бир маҳаллар яҳудийларнинг 1-чи ва 2-чи ибодатхоналари жойлашгани, яҳудийларга кўра, айнан шу ерда 3-чи ибодатхона яратилиши кераклиги сабабли, шундай деб...
- 18:40Борис Немцовнинг қотили жазолангани, аммо уни ўлдириш топшириғи берганлар топилмагани ҳақида
Маълумки, Россия демократик мухолифатининг лидерларидан бири Борис Немцов 2015 йил 27 февраль куни маҳаллий вақт билан ярим кечасига яқин Москванинг марказида, Кремлнинг биқинидаги кўприкда орқасидан бир неча марта ўқ отиб ўлдирилган эди. “Ҳаракат” Агентлиги бу қотиллик ҳақида хабар берар экан, шундай таҳлил берган эди: “Албатта, ҳозир фол очиш вақти эмас, аммо тахмин қилиш мумкинки, бу қотиллик Россия Президенти Владимир Путиннинг топшириғи билан, ҳаммани яна ҳам кўпроқ қўрқ...
- 11:45Абдураҳим Пўлат: Фейсбукдаги “Ислом дини – тинчлик дини” саҳифаси менинг таклифим билан номини ўзгартирибди, аммо бу ҳам ҳали етарсиз
Менга Фейсбукдан “Саман Ҳусан «Ислом дини – тинчлик дини» саҳифасининг номини «Ислом дини» деб ўзгартиргани” ҳақида билдириш келди. Мен аввалроқ бу саҳифанинг номи устидан кулган эдим ва қаердадир бу саҳифанинг номини “Ислом дини ислоҳотлар арафасида” деб ўзгартириш кераклигини, ақли бор мусулмонлар жаҳоннинг энг қашшоқ ва қолоқ қисми бўлиб қолган Ислом дунёсини бу аҳволдан олиб чиқиш устида ўйлашлари шартлигини ёзган эдим. Агар мусулмонлар ўз тақдирлари устида ўйлашга бошласалар, Ислом динида ф...
- 17:30Даҳшат: Мисрда Бош прокурорни ўлдиришда айбланган 28 кишига ўлим жазоси берилди, Ислом дунёси қон ичидан чиқоладими?
Reuters Агентлиги ҳозиргина тарқатган хабарда айтилишича, жиноят ишлари бўйича Қоҳира суди бугун 28 кишига ўлим жазоси, яна 15 кишига 25 йилдан қамоқ жазоси берди. Улар 2015 йилнинг ёзида Қоҳирада бош прокурор Ҳишам Баракат ичида бўлган автомобилни портлатиб, уни ўлдирганликда айбланганлар. Миср расмийлари бу жиноят Мисрдаги “Мусулмон-қардошлар” ва Ғазодаги ХАМАС ташкилотларининг биргаликда ўтказган оперциясининг натижаси эканлигини айтмоқдалар. Хабарда айтилишича, Қоҳира суди бундай ҳукмн...
- 22:42Шавкат Мирзиё кўплаб амалдорларни ишдан олди
Бугун Тошкент вилоятига сафари давомида президент Шавкат Мирзиё бир қатор амалдорларни ишдан бўшатди. Тўйтепа шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти ҳокимлиги биносида Шавкат Мирзиёев раислигида вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда Ангрен ва Оҳангарон ҳокимлари Иброҳим Раҳмон ва Рустам Убайдулла лавозимларидан олиндилар. Шунингдек, Марказий Банкнинг Тошкент вилояти Бош бошқармаси раҳбари Бахтиёр Отамурод ва вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси раҳбари Ботир Аҳмад ҳам ишдан кетган. ...
- 22:27Президентнинг Виртуал Қабулхонасига арзлар сони миллиондан ошди, демократия йўқ жойда бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига 1 миллионинчи мурожаат рўйхатга олинган. Афсуски, айрим мурожаатлар қуйи даражадаги ижрочилар томонидан лозим даражада тўлақонли ва сифатли кўриб чиқилмоқда деб айтиш қийин, деб ёзмоқда матбуот. Ҳар бир мурожаат назоратга олиниши эса янги тизимнинг энг эътиборли томонидир. Аммо, унутмайликки, Виртуал Қабулхона ва Халқ Қабулхоналари институтлари системаси, уларни ишлатувчи ...
- 21:51Шавкат Мирзиё ижодкорларга Паркентда 50 та уй қуриб беради, бу – ижодкорларни сотиб олиш ҳаракати эмасми?
Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигининг хабарига кўра, Президент Шавкат Мирзиё Паркентнинг сўлим гўшаларидан бирида ёзувчи ва шоирларга 50 та уй қуриб беришга кўрсатма берган. Ижод қилиши учун шароит яратиш зарур. Бунинг эвазига ёзувчиларнинг олдига эса янги асарлар ёзиш, етук шогирдлар етиштириш каби вазифалар қўйилибди. Адиблар учун 50 та уй қачон ва қайси маблағ ҳисобига қурилади, уйлар қандай критерийлардан келиб чиқиб берилади, уларнинг мулк шакли қандай бўлади, бу саволларга хабарларда жа...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения Читать дальше...Мухитдинов Адхам
Добавить сведения Читать дальше...