03 August 2017
22:24 - 100 минг доллар пора олган судья 12 йилга қамалди

Ўзбекистон Олий Cуди томонидан жиноят ишлар бўйича Тошкент шаҳар судьяси бўлиб ишлаган Анваржон Зиёга нисбатан 12 йиллик қамоқ жаоси ҳукми чиқарилди. Ўтган йили МХХ тезкор ходимлари томонидан 100 минг АҚШ долларлик пора олаётган пайтда ҳибсга олинган судья устидан қарийб бир йил давомида тергов ишлари олиб борилибди.

"Судья Зияев чиқарилган суд ҳукмини ўзгартириш ва жиноят иши материалларини қўшимча терговга юбориш учун юз минг долларни талаб қилган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 207-моддаси мансабга совуққонлик билан қараш, 210-моддаси пора олиш, 231-моддаси адолатсиз ҳукм чиқариш бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов амалга оширилган", - дея таъкидлади МХХ вакили матбуотга.