04 August 2017
20:37 - “Ўзтрансгаз” раҳбари ишдан олинди
“Ўзтрансгаз” акциядорлик ширкати раҳбари Эргаш Шоисмат лавозимидан четлатилиб, унинг ўрнига Алишер Мустафо вақтинчалик раҳбар этиб тайинланди. Эргаш Шоисмат бу лавозимга бор-йўғи 8 ой аввал ўтқазилганди. Узоқ йиллардан бери ҳукуматда турли лавозимларда ишлаб келган бу одамнинг кейинги тақдири маълум эмас.

Алишер Мустафо эса бугунга қадар Қашқадарё вилоятидаги “Муборакнефтгаз” корхонасида бош муҳандис сифатида ишлаб келаётган экан.

Эргаш Шоисмат нима учун ишдан бўшатилгани, Алишер Мустафодан қадай кароматлар кутилаётгани хабарларда умуман тилга олинмайди. Тахмин қилиш мумкинки, Шавкат Мирзиё кадр алмаштириш касаллигига учраган, холос.